Navoiy Life


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Telegram


Navoiy viloyati yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @Navoiadmin
Navoiyda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsangiz foto va videolarini yuboring.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Болалар кийимини ечаётганда эҳтиёт бўлинг!

Ушбу хатога йўл қўйманг!


📌Яқинларга юбориб қўямиз


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Болалар кийимини ечаётганда эҳтиёт бўлинг!

Ушбу хатога йўл қўйманг!


📌Яқинларга юбориб қўямиз


😚😉☺️😉☺️😌

Вилоят хокими хитойлик инвесторлар билан музокаралар олиб борди

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитой Халқ Республикасининг "Shanghai Xiaozhuang Technology" компанияси раҳбарияти билан  янги истиқболли лойиҳалар хусусида музокаралар олиб борди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг 2024 йил 30 ноябрь - 5 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифида эришилган келишувларнинг кейинги босқичи юзасидан режалар тўғрисида фикр алмашилди. Жумладан, Навоий вилоятида кимё, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа саноат соҳаларида янги лойиҳаларни биргаликда ишга тушириш, хусусан вилоятда Хитой инвесторлари иштирокида янги саноат зонаси ташкил этиш, Навоий шаҳрида замонавий турар-жой мажмуаси қуриш, вилоятдаги инфратузилма лойиҳаларига (иссиқлик тизими, йўл қурилиши) хитойлик сармоядорларни жалб қилиш, ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадида ҳамкорлик қилиш ва хитойлик мутахассисларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.


Дунёда уч нарса борки минг хоҳлаганиз билан қайтара олмайсиз:

— Ўтган умр;
— Айтилган сўз;
— Йўқотилган ишонч.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️КРЕДИТ ВА ҚАРЗ

Видеода кредит ва қарзлардан қутулиш бўйича бир нечта фойдали маслаҳат ва тавсия берилган.

Кредити бор танишларга юбориб қўйинг


#Диққат #Тарқатинг

⚡️Бугун, 24-февраль оилавий тинчлик ва хотиржамлик куни экан

Ушбу кун шарафига эркаклар бугун ҳамма нарсани қилишлари мумкин. Хотинлари эса эрлари билан жанжаллашишлари, телефонларини титишлари ва дўстлари билан кўчага чиққанларида безовта қилишлари мумкин эмас 😉


Фарзанд тарбияси ҳақида гапирилса, онага маслаҳат беришади, онага маъсулият юкланади. Боласини ухлатган, памперсини алмаштирган, чўмилтириб қўйган оталарни «супермен» сифатида кўришади, аёлига қарашяпти, — дейишади. Аслида бу — қарашиш эмас, отанинг фарзанди олдидаги бурчи. Оилада эркакнинг вазифалари фақат пул топиш эмас, фарзандларига ота ҳам онадай маъсул.

Болаларингиз билан ўтказган вақтингиз, бирга ўйнаганингиз, уни олиб борган паркларингиу, ҳатто айтиб берган эртакларингизгача эсида қолиб кетади.

Ишонмасангиз, ўзингиз бир ёшлигингизни эслаб кўринг, нималар эсингизда экан?

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нега биз камбағалларга нисбатан тежамкор, бойларга нисбатан эса саҳий бўламиз...

Ҳаётий ҳикоядан катта бир ибрат. Яқинларингизга ҳам юборинг.


⚡️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини пулга (қинғир йўллар билан) олиб берганлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилади, ҚАМАЛИШИ МУМКИН

Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун ҳам тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик белгиланди.

Асос: Жиноят кодекси 228/2-моддаси.


💥Бугун 23 февраль эркаклар куни

Ушбу кунда аёллар одатда эркакларга совғалар беришади. Мамлакатимизда бу байрам 14 январь куни нишонланади. Бироқ совуқ ва қўшимча байрамлар сабаб мактаб ўқувчилари ва талабалар ўз совғаларини ололмадилар.

Азиз қизлар, бугун йўқотилган вақтни тўлдириш учун ажойиб имконият.😄




💥🚭 Бугун, 22 февраль - Чекиш тақиқланган кун

Чекиш ёшлик ва гўзалликни йўқ қилади, саломатликни бузади. Чекиш нафақат сизни, балки яқинларингизни ҳам ўлдиради.

Ушбу постни дўстларингиз ва танишларингизга юборинг, чекишни ташлаш вақти келди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қари билганни пари билмайди деб бекорга айтишмаганда 😂

Охиригача кўринг. Бу видеодан хулоса шуки, куч қувватингиз борлигида энг аввало қийин ва узоқ ишларни қилинг, энг яқин ва осон ишларни эса охирига олиб қўйинг.


❗️Автомобилда жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жазо кучайтирилди.

Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, янги таҳдидларга қарши курашиш ва ҳарбий тизимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда миллий армиянинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлиги ошгани қайд этилди. Янги жанговар бўлинмалар ташкил этилиб, қўшинлар таркиби қайта кўриб чиқилгани таъкидланди.

Президент сунъий интеллект, дронларга қарши ҳимоя воситалари ва роботлаштирилган технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳарбий таълимда янги ёндашувлар, хусусан, дуал таълимни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга эътибор кучайтирилиши белгиланди. Йиғилишда мудофаа тизимини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати билан танишувлар чоғида замонавий ҳарбий технологияларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирги кунда минтақавий можароларда сунъий интеллект, роботлар, ракеталар, дронлар ва уларга қарши мудофаа воситалари кенг қўлланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон қўшинларида:
✅ Дронлар ва уларга қарши курашиш бўйича махсус бўлинмалар,
✅ Сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар,
✅ Роботлашган техникалар,
✅ Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бу янгиликлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва армияни замонавийлаштиришда муҳим қадам бўлади.



17 last posts shown.