FATVO.UZ:
ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талабалар имтиҳон вақтигача ўзаро бир-бирларига ёрдам қилишлари жоиз. Лекин имтиҳон пайтида ўзганинг ўрнига жавоб бериш шариатимизга кўра ножоиз ҳисобланади. Зеро, бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.
Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓1190-CАВОЛ: Намозхон қироат асносида оятни маъноси бузиладиган даражада хато билан ўқиди. Кейин уни тўғрилаб ўқиб қўйса, намози дуруст бўладими ёки қайта ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқигувчи намознинг қироатида маъноси бузиладиган даражада хато қилса ва қайтадан уни тўғрилаб ўқиса намози дуруст бўлади.
اﻟﻔﻮاﺋﺪ: ﻟﻮ ﻗﺮﺃ ﻓﻲ اﻟﺼﻼﺓ ﺑﺨﻄﺄ ﻓﺎﺣﺶ ﺛﻢ ﺭﺟﻊ ﻭﻗﺮﺃ ﺻﺤﻴﺤﺎ ﻗﺎﻝ ﻋﻨﺪﻱ ﺻﻼﺗﻪ ﺟﺎﺋﺰﺓ
الفتاوى الهندية
"Фавоид китобида: Агар намоз ўқувчи намозда маъноси бузиладиган даражада хато қилса, сўнгра қайтариб тўғрилаб ўқиса (муаллиф) айтадилар: мени наздимда унинг намози дурустдир" (“Фатовойи ҳиндия” китоби).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife