НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.
Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


☝️Сигарета чекувчиларга айтамизки ушбу сигарета балосидан қутулишингиз учун рамазон ойи ажойиб фурсатдир. Уни тарк қилишга ҳозирдан қасд қилинг, ниятингиз яхши бўлсин, сиз уни Аллоҳ учун тарк қилинг. Шунда сиз соғлиғингиз ва молингизни сақлаган бўласиз. Бу хусусда сизга ёрдам беришини Аллоҳдан сўраб қоламиз.🤲

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зино қилишнинг турлари

Сардор домла

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Қуръони каримнинг нозил бўлишида шарафнинг жамланиши

1. Унинг сўзловчиси, мутакаллим Зотнинг шарафи – Аллоҳ таборака ва таоло.
«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир». Шуаро сураси, 192 - оят.

2. Уни олиб тушувчи зотнинг шарафи – Жибрийл алайҳиссалом, фаришталарнинг энг афзали.
«Уни Руҳул Амийн олиб тушди…» Шуаро сураси, 193 - оят

3. У нозил бўлган зотнинг шарафи- Муҳаммад алайҳиссалом, расулларнинг энг афзали.
«..Сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун», Шуаро сураси, 194 - оят.

4. Тилнинг шарафи – араб тили.
«Очиқ-ойдин араб тилида». Шуаро сураси, 195 - оят

5. Замоннинг шарафи – Рамазон, ойларнинг энг афзали.
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган», Бақара сураси, 185 - оят.

6. Масканнинг шарафи – Макка шаҳарларнинг энг ҳурматлиси.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
УЧИНЧИ ДЎСТИНГИЗ БОРМИ?

Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @NamozDarsliklari


Нега биринчи галда НАМОЗ?

Чунки:
– қиёматда банда биринчи бўлиб намоздан сўралади;
– фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
– ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
– мўминларга вақти тайин этилган;
– намоз билан Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб юборади;
– банда ва Раббиси орасидаги муножот;
– у ҳақда Расулуллоҳ: «Эй Билол! у билан (намозга азон айтиш билан) бизни роҳатлантир», деганлар;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога риҳлат қилаётганларида намоз ўқишни васият қилганлар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТИЛИМИЗНИ БИРОВЛАРНИНГ АЙБИНИ ҚИДИРИШ БИЛАН БУЛҒАМАЙЛИК

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!

☝️Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир...

🌙Эй, Рамазон!...бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар...ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар...

🌙Эй, Рамазон!...сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар...Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил...ва бизларни Рамазонга етказ дея...

🌙Эй, Рамазон!...Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!...Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир...

🌙Эй, Рамазон!...сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила...тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан...

🌙Ҳа, Рамазон, ҳа!...биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади...

🌙Ҳа, Рамазон!...биз биламиз...сен жуда сахийсан...сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди....Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар... Эй, Рамазон!...у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар...йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар...

🌙Эй, Рамазон!...ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!...барча сени кутяпти...

🌙Ҳа, Рамазон!...сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!...хуш келибсан!...эй, Рамазон!...энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!...бизларни ҳам улардан қил...

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен 5 маҳал намоз ўқий олмайман.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


#Ҳикмат

ОНА МАДРАСАДИР

Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!".


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўлим доим қаршимизда

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


🍀Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.

☝️Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.

Бу иллатлардан узоқ бўлинг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЗАКОТ ВА РЎЗА ҚАЧОН ФАРЗ БЎЛГАН?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


​​МУҲИМ ДУО🤲

Фарзандларинг ёки яқинларингдан бири кундузи ёки тунда бирор ерга чиқадиган бўлса, уларга: “Уъийзукум бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин”, дуосини ўқигин.

Чунки ёмонлик ушбу уч жиҳатдан келади:
1. Шайтонлардан;
2. Зараркунандалардан;
3. Инсондан (ёмон кўздан).

🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин” дер ва сўнгра: “Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар”.

Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


​​​​#ТАРҚАТИНГ

БАРОАТ КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!

🤲 АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!

Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
✅ Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲🤲

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
КИБР ҚИЛМА


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


​​‼️ Ғафлатда_қолманг!

☝️БАРОАТ КЕЧАСИДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР!

🌙Бароат кечасида қилинадиган ишлар
Рисоламиз сўнгида ушбу муборак кечада аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатлар хусусида маълумотлар бериб ўтамиз, токи ифрот ва тафритдан сақланиб, бу кечанинг фазилатларига эга бўлайлик:

✨1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо қилишга эътибор қилиш;

✨2. Бу кечада ибодат қила олмаса ҳам, гуноҳлардан сақланишга қаттиқ эътибор қаратиш. Хусусан, бу кечанинг фазилатларидан маҳрум қиладиган гуноҳлардан сақланиш лозим;

✨3. Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;

✨4. Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;

✨5. Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;

✨6. Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши.

✅САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Намоз вақти кирган бўлса, жамоатдан олдин ўқиш жоизми?


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⭐️ Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,

✨Биламан чарчабсиз роса, кечгача.

⭐️Ширин уйқу тилай, осуда кеча,

✨Яхши дам олинг хайр тонггача!


✨ #ХАЙРЛИ_ТУН АЗИЗЛАР✨


НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

20 last posts shown.