⚡️Ўзбекистон электроэнергия бўйича 230 та давлат ичида арзон тарифли 15 та давлатдан бири ҳисобланиб келган. 295 сўмлик тариф бошқа ривожланаётган давлатлар билан солиштириш даражасида ҳам эмас.Ўзбекистондаги тарифлардан пастроқ тарифлар Бутан, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия ва Эфиопия каби давлатларда бор холос.
Мутахассисларнинг фикрича, арзон электр энергияси айнан камбағал мамлакатларда учрайди.
Бундай давлатлар ўз аҳолисини энергия билан бутунлай қамраб олмайди ва бу вазият субсидияларга қарамай эмас, балки айнан субсидиялар сабаб вужудга келади. Ҳукумат энергия нархини қанча пастроқ ушлашга ҳаракат қилса, электр энергияси билан доимий равишда таъминлай олиши мумкин бўлган хонадонлар сони шунча оз бўлади. Субсидиялар инфратузилмадаги бўшлиқларни яхшилашга эмас, балки уларнинг келиб чиқишининг асосий сабаби ҳисобланади
Солиштириш учун, Қозоғистонда ойига ўртача 300 кВт.соат электр энергиясини ишлатувчи хонадон ҳар бир кВт.соат учун ўртача 790 сўм тўлайди
Ривожланган давлатларда, мисол учун Японияда, бу кўрсаткич 2 791 сўмга тенг. Европа давлатларини гапирмаса ҳам бўлади, Испанияда 4695 сўм! Уларда ойлик ҳам баландда дейишга шошилманг, уларда нарх таннархга қараб белгиланади.
Айтилишича, Ўзбекистонда "свет"ни таннархи аслида 1000 сўмга тенг.
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy