Forward from: Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
Наманганда яна 17 киши коронавирусдан соғайди
Наманганда яна 17 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл.
Беморларнинг барчаси Наманган вилоятидан (7 нафари Наманган шаҳридан, 5 – Уйчи туманидан, 4 – Наманган туманидан, 1 нафари эса Янгиқўрғон туманидан). Улар орасида энг каттаси 53, энг кичиги 6 ёшда.
Шу тариқа, Наманган вилояти бўйича коронавирусдан соғайган беморлар сони 89 кишига етди.