Фарзандингизни қарғаманг!
Расмдаги бу кашмирлик йигитнинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи табелига “Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин” деган мазмунда ёзиб қўйган экан.
“Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти,” дея изоҳ қолдирган Амир.
Ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина Лаа илааҳа иллаллоҳ шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно, дедилар.
Баъзан фарзандини "Башаранг қурсин!", "Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан!" каби сўзлар билан баддуо қилаётган ота-оналар учун яхши дарс бўлибди.
Тафаккур қилинг!
@namangan_mahalla - a'zo bo'ling