"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati Like 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
25.10.2019 13:07
Шаҳноза Мирзиёева ота-онасини муҳим сана билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёеванинг турмуш қурганига бугун, 28 май куни 37 йил тўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилиб, ота-онасига табрик йўллади, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.

“Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар. Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан!”, - деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёев икки қиз, бир ўғилнинг ота-онаси, беш набиранинг бува ва бувиси.

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz