"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati Like 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
25.10.2019 13:07
Осиё чемпионати-U19 қачон ўтказилади?

2020 йил октябрда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати-U19 мусобақасининг қуръа ташлаш ва ўйинлар ўтказилиш тартиби аниқ бўлди.

Ўзбекистон мезбонлигида 16та жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган мусобақанинг қуръа ташлаш маросими режага кўра, май ойида Тошкентда ўтказилиши керак эди. Аммо карантин сабаб режалар ўзгарди. Хабар берилишича, қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни Куала-Лумпурда ўтказилади.

Ўзбекистонга мезбонлик берилганда мусобақа 18-31 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Ҳозир коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум бўлмаган бир вақтда мусобақа қайси муддатда ўтказилиши ҳам аниқ эмас.

Ўйинлар мамлакатимиздаги 4та стадионда: Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» ва «Локомотив», Олмалиқ шаҳридаги «ОКМК» ва Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» стадионларида ўтказилиши режалаштирилган.

________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz