БАА: Исроиллик раввин ўлимида ўзбекистонликлар гумонланмоқда
Раввин Цви Коган 2020 йилдан буён БААда истиқомат қилиб, яҳудийларнинг “Хабад Любавич” ортодоксал диний ҳаракатини тамсил этиб келган. У 21 ноябрь куни йўқолиб қолган эди. Уни БАА полицияси ҳам, Исроил разведкаси ҳам қидирган. Улар одам ўғирлаш тахминини ҳам назардан соқит қилишмаган, муҳтамал буюртмачи ўлароқ эса Эрон махсус хизматлари кўрилган.
Аввалроқ Коганнинг автомобили Абу Дабидан 150 километр наридаги шосседа топилган. Раввиннинг ғойиб бўлишида махсус хизматлар ўзбекистонлик уч нафар фуқародан гумон қилишган, гумонланувчилар ўша куннинг ўзида БААдан Туркияга учиб кетишган. Қотилликда гумонланаётганлар шахсига оид маълумотлар очиқланган эмас.
Исроил бош вазири офиси ва Ташқи ишлар вазирлигининг қўшма баёнотида Коганнинг ўлими “мудҳиш антисемитча террор хуружи” деб аталган. Баёнотда айбдорлар қаерда бўлишларидан қатъи назар, Исроил уларни жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларни ишга солиши ваъда қилинган.
Исроил Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқароларига БААга сафар қилишдан вақтинча тийилишни тавсия қилган
"Озодлик".
Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган.