ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ҲАМ ОҒИРРОҚДИР!!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат зинодан оғирроқдир», дедилар. «Қандай қилиб бундай бўлади?» – деб сўралган эди, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши зино қилгач тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то унинг (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», дея жавоб бердилар.
Изоҳ. Бунинг сабаби шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга хилофлик бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолафат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таоло ҳақи тавба билан кечирилади, лекин бандалар ҳақи, яъни кишининг қилган гуноҳи бирор банданинг ҳақига алоқадор бўлса, буни ўша банда кечирмагунича афв этилмайди. Шунинг учун баъзи уламолар мазҳабида ҳаж қилиш билан барча каттаю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳақи бундан мустаснодир. Мана шу гап ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқ эканини билдиради.
Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда барча жон (эгаси)га қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқ». Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки мен дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.
Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошладилар. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эдилар, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», дея уларга танбеҳ бердилар.
Бир йигит Абдуллоҳ ибн Муборакнинг олдиларига келиб: «Мен айтиб бўлмайдиган даражада катта гуноҳ қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Айтгин-чи, нима қилдинг?» − деб сўраган эдилар, у: «Зино қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Алҳамдулиллоҳки, ғийбат қилмабсан, чунки ғийбат зинодан ҳам каттароқ гуноҳдир», дедилар.
Изоҳ: Бу гапдан зинонинг енгиллиги эмас, балки ғийбатнинг зинодан ҳам оғирлиги собит бўлади.
🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇
@Muslimalar_Solihalar_Uz
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•
«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA
𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫/a>👇🏻👇🏻YuTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ