Forward from: Муҳрим
Хуллас, шанба куни Юнусободнинг биз яшайдиган қисмида соат тахминан 11:00 ларга яқин чироқ ўчди. Чироқ ўчса, интернет ҳам ишламайди. Аксига олиб, телефоннинг қуввати ҳам бирор 3 ё 4 фоиз қолганди. Қўшимчасига, болалар ҳам мен билан қолган, тахминан 3-4 соатни кўчага чиқмай, улар билан уйда ўйнаб ўтказишим керак эди (энди, кўчага чиқсам, телефонимни ҳеч бўлмаса мошинада қувватлантириб олардим-да).
Соат 15:00 ҳам бўлдики, электр таъминотидан дарак йўқ (онасидан ҳам). Болалар “ойим қани?”, “қачон келади?” деб сўрай бошлаган. Қани энди телефонимда қувват бўлса! Шунда ҳам биринчи бўлиб рафиқамга телефон қилмасдим, балки Юнусобод электр тармоқларининг юнусободликларга мўлжалланган каналига кирардим – чунки у ерда бунақанги беш соатлаб “свет” ўчиб қолишининг изоҳи бўлиши аниқ эди.
Мавҳумлик ёмон. Сабабини билсанг, хотиржам бўласан – билганинг асосида қандайдир режа қилишинг ҳам мумкин. Шу орада, бахтимизга, онаси келиб қолди. Қўлидан телефонни олиб, “Yunusobod TETK” деган жонажон каналга кирдим. Қарасам, авариямисан-авария бўлган, бизникидан ташқари яна учта мавзеда чироқ ўчиб, бу аварияни бартараф этиш учун қаердадир “Мегапланет” тарафда ер кавлаб ётишган экан.
Маълумотга эга бўлгач, ҳеч йўғи режа туза оласан, дегандек, биз ҳам оилавий режа тузиб, шартта сайр қилгани кўчага чиқиб кетдик. Уйимизга энг “Локомотив” паркига бордик, кейин “Чимган”га кирдик, у-бу олган, у-бу еган бўлдик. Энг қизиғи, шунча йўлда юрган вақтимиз телефонни қувватлантириш эсдан чиқибди – оиланг билан юрганингда ўзи керак ҳам эмас-да телефон.
Соат 20:00 лардамикин уйга қайтаётганимизда, харид қилган нарсаларимиз “Чимган”нинг болалар аравачасида қолиб кетганини эслаб, ярим йўлдан қайтдик – телефонни қувватлантириш ана ўшандагина эсга тушди. Телефон ёнгач, аравачани ижарага берган бола телефон қилганмикин, деб кутаман, хабар келмайди-да. Тирбандликлардан амаллаб ўтиб, “Чимган”га қайтиб, ҳалиги ижарачининг олдига борсам, нарсаларимиз турибди, “сизга телефон қилдим, ўчиқ экан”, дейди.
Ҳа, ўчиқ эди. Энди 10 фоиз қуввати бор, деб интернетни ёқиб, мошинагача телефонни чуқулаб кетаётсам... ДХХ раисини ишдан олиб ташлаб, ўрнига мудофаа вазирини қўйишибди. Яна кимдир қаердандир олинган, бунга фалон воқеа сабабчи дейилган, сарлавҳалар ва тасдиқланмаган хабарлар жанги, хуллас, вижир-вижир, ғавир-ғувур. Тавба, бир кун телефоним ўчиқ қолганига шунча гап.
Охирги марта 2023 йил январида, аномал совуқ сабаб, хусусан, “дом”имиз ҳам икки ё уч кун “свет”сиз яшаганида мана шундай мажбурий дижитал детоксни бошдан кечиргандим. Ўшанда, детокснинг охирги тонги, телефонимни мошинада қувватлантириб, интернетни ёқиб, биринчи кўрган хабарим Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олингани бўлганди. Тавба-а, дегандим ўшанда ҳам. “Шунақа бўлибди”, деб кимга айтсам, улар ҳам тавба деганди.
Иримчи эмасману, лекин телефоним кунлаб қувватсиз қолиб кетишидан, кунлаб интернетга киролмай қолишдан сал қўрқиб қолдим, очиғи.