Жума,Таровеҳ, Рамазон...
Бугун жума. Ҳафтанинг энг файзли, баракали куни. Дуолар ижобат бўладиган, қалблар янада ёрқин нур билан тўладиган кун.
Бугун тун таровеҳ. Масжидларда сафлар тўлади, қалблар Аллоҳнинг каломи ила ором топади. Ҳар бир ракаатда юраклар юмшаб, руҳлар покланади.
Эртадан Рамазон. Бир ойлик сабр, ихлос ва раҳмат эшиклари очилади. Рўзалар билан нафсни тарбиялаб, ибодатлар билан юракни тоза сақлаш вақти.
Уч гўзал ҳодиса бир кечада мужассам. Дуоларимиз осмонга кўтарилиб, қалбларимиз нурга тўлсин.