Muomalot Fiqhi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


☪️ Bu yerda siz Islom iqtisodiyoti, moliyasi va Islom muomalot fiqhiga oid foydali ma'lumotlarni topishingiz mumkin.
✅ Kanal O'zbekiston xalqaro islom akademiyasi "Islom iqtisodiyoti va moliyasi" yo'nalishi talabalari tomonidan yuritiladi.
📝 04.12.2022

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


🤔 ChatGPT «эътимод» сўзини ишлатганига қойил қолдим.

Эътимод (от)

1. Самимий, тўғри, одил деб ҳисоблаб, қаттиқ ишониш, шунга асосланган ишонч.

Агар ҳақиқатни айтилса, хон ўзидан бошқа ҳеч кимга эътимод қилмайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. Кўз тутилган, ишонилган кимсадан кутилган, унга боғланган умид, ишонч.

Биз келажакка ишонган улуғ халқмиз. Шунинг учун ҳам ёшларга эътимодимиз катта.

Эндиликда чол-кампир топган-тутганини Топилга атаган, бутун эътимодини шу кенжа ўғилга қўйган. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда

Манба: izoh.uz


📊 Рақамли ислом банки очиш учун нималар қилиш керак?

💠 Рақамли ислом банки очиш учун комплекс қадамларни амалга ошириш лозим. Қуйида асосий босқичлар баён қилинган:

Мақсад ва бизнес модели ишлаб чиқиш
Мақсадлар: Ислом банкчилигининг асосий тамойилларига мос равишда банкнинг мақсадларини белгилаш. Масалан, фоизсиз молиялаштириш, ижтимоий адолат, ва ҳалол молиявий хизматлар тақдим этиш.
Бизнес модели: Рақамли банк учун махсус ишлаб чиқилган бизнес моделларини таҳлил қилиш. Масалан, мобил илова орқали хизматлар кўрсатиш, финтех технологиялардан фойдаланиш ва масофадан туриб молиявий операцияларни амалга ошириш.

Ҳуқуқий асос ва лицензия олиш
Ҳуқуқий тадқиқот: Ўзингиз истиқомат қилаётган мамлакатда ислом банкчилигига оид қонунларни ўрганинг. Ўзбекистондаги лицензиялаш талаблари, Марказий банк томонидан белгиланган қоидаларни аниқланг.
Лицензия олиш: Марказий банк ёки молия муассасаларини лицензиялайдиган ташкилотга мурожаат қилинг.

Шариатга мувофиқликни таъминлаш
Шариат маслаҳатчилар гуруҳи: Молиявий маҳсулотлар ва хизматлар Шариат қоидаларига мувофиқлигини назорат қилиш учун маслаҳатчилар ёлланг.
AAOIFI стандартлари: Ислом молияси учун халқаро стандартларни ўрганиш ва қўллаш.

Рақамли инфратузилмани яратиш
Технологик платформа: Банкнинг рақамли хизматларини қўллаб-қувватлайдиган платформа яратиш. Бу мобил иловалар, интернет-банкинг ва сунъий интеллект технологияларини ўз ичига олиши мумкин.
Киберхавфсизлик: Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун киберхавфсизлик механизмларини жорий этиш.

Молиявий маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш
Исломий молиявий маҳсулотлар: Мудораба, мушорака, Ижара ва истисно каби маҳсулотларни таклиф қилиш.
Микрофинанс ва ижтимоий маблағлар: Кичик тадбиркорликка ёрдам бериш ва Закот каби ижтимоий маблағларни бошқариш.

Маркетинг ва мижозларни жалб қилиш
Тарғиб: Рақамли каналлар орқали банкнинг афзалликларини тарғиб қилиш. Мобил ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш.
Эътимод қозониш: Исломий қоидаларга мувофиқликни намойиш қилиш орқали мижозлар ишончини қозониш.

Операцион бошқарув
Кадрлар тайёрлаш: Шариат молияси ва рақамли технологиялар бўйича малака оширилган кадрларни жалб қилиш.
Халқаро ҳамкорлик: Ҳалқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

© ChatGPT


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


O'zbekistonda mikromoliya tashkilotlari uchun islomiy moliyalashtirishga ruxsat berilgan bo'lsada, hozircha shunday faoliyatlar bilan shug'ullanuvchi MMTlar ochilgani yoki ish boshlagani haqida xabarlar bo'lmadi.


Forward from: Банкир
Марказий банк ИМХКга аъзо бўлди

Ўзбекистон Марказий банки Исломий молиявий хизматлар Кенгаши (ИМХК) аъзосига айланди.

Кенгаш фаолияти қуйидагича:
🔅Исломий молия институтларини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш;
🔅самарали корпоратив бошқарув механизмлари ва риск-менежмент тизимини жорий қилиш;
🔅мазкур соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш;
🔅тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ушбу масалаларда Кенгашга аъзо ташкилотларга кўмаклашиш.

Ташкилотга аъзолик бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш имконини беради. Бу орқали мамлакатда исломий молия институтлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида халқаро тажрибани жорий этиш мумкин.

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари исломий молия хизматларини кўрсатиб келмоқда.

“Инфинбанк” каби банклар анчадан бери юридик шахсларга исломий молия орқали молиялаштиришни таклиф қилиб келмоқда.

Бир қанча тадқиқотлар ҳам бизда ислом молиясига бўлган катта талаб борлигини кўрсатмоқда.

Марказий банк ва ИМХК ўртасидаги ҳамкорлик исломий молияни тўлиқ йўлга қўйишда катта ёрдам беради.

@bankir


Forward from: MM "MUFEED MOLIYA"
Assalomu alaykum, azizlar !

Tez orada bizning so‘nggi tekin reklama kunimiz boshlanadi ) Lekin shunga qadar keling, bir oz tafakkur qilaylik va hikmatlarni tatbiq qilaylik.

Bizning muammo nimada?
Biz ashyolarga/narsalarga muhabbat qo'yganmiz, insonlardan esa faqat foydalanamiz. Shu sababli hayotimizda "narsalar" qadriyatlarga aylanib qoldi, asl qadriyatlar esa yo‘qqa chiqarildi. Buyumlar biz ustidan hukmronlik qilmoqda. Har birimiz buni o‘zgartira olamiz va o‘zgartirishimiz shart.

Haqiqiy erkinlik – bu o‘z erkinligimizni cheklash erkinligimiz. Aks holda, biz ham o‘z nafsimizning quliga aylanamiz. O‘zimizni cheklab, biz ozod/erkin bo‘lamiz, cheklovlardan "ozod" bo‘lsak , qulga aylanamiz… G‘alati, lekin haqiqat.

@chiroylimoliya achchiq haqiqatlar tafakkur qilaylik...


Technology entrepreneur and SpaceX founder Elon Musk told the audience at South by Southwest, a large conference in Austin, the biggest mistake he's ever made.

It has to do with hiring the wrong people.

For a long time, Musk says he hired talented people over kind people, but he tries to balance that now.

"[My biggest mistake is probably] weighing too much on someone's talent and not someone's personality," said Musk. "I think it matters whether someone has a good heart."


Source: https://finance.yahoo.com/news/elon-musk-hires-matters-whether-212352846.html


Incerto: Fooled by Randomness, the Black Swan, the Bed of Procrustes, Antifragile, Skin in the Game

Books by Nassim Nicholas Taleb




Forward from: AL MUAMALAT
Vadiyah, arabcha atama bo'lib, islom moliyasi va bankchiligida .......... degan ma'noni anglatadi
Poll
  •   Halollik va ishonch
  •   Xavfsiz saqlash (omonat)
  •   To'lanishi shart bo'lmagan kredit (qarz)
  •   Boylikni boshqarish xizmatlari
365 votes


Жаҳон ислом молияси саноати ҳажми 5 трлн АҚШ долларига яқинлашди

Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига кирувчи Хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) ва Лондон фонд биржаси гуруҳи (LSEG) жаҳонда ислом молияси ривожланишига оид ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра жаҳон ислом молияси активлар ҳажми 2023 йилда 4,9 трлн АҚШ долларига етган ҳамда ўтган йилга нисбатан 11% га ўсиш қайд этилган.

Соҳалар бўйича олганда ислом банкчилиги активлар қиймати 3,5 трлн АҚШ долларига (умумий активларнинг 73%и), сукук активлар қиймати 863 млрд АҚШ долларига (18%) етган. Активларнинг қолган қисми исломий фондлар (5%), такофул (2%) ва бошқа ислом молия институтлари (3%) ҳиссасига тўғри келади.

Ундан ташқари ҳисоботда Ислом молияси ривожланиш кўрсаткичлари (IFDI) бўйича давлатлар рейтинглари ҳам эълон қилинган. Ушбу кўрсаткичлар молиявий фаолият, бошқарув, барқарорлик, билим ва хабардорлик каби йўналишларни қамраб олган бўлиб, 2023 йилги рейтингда Малайзия 1-ўринни олган. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса мос равишда Саудия Арабистони ва БАА давлатлари эгаллаган.

Ушбу ҳисобот ҳар йили эълон қилиниб, унда кейинги беш йил учун ислом молияси активлар ҳажми прогноз ҳам қилинади. Бу йилги ҳисоботга кўра бутунжаҳон ислом молияси саноати активлар ҳажми 2028 йилга бориб 7,5 трлн АҚШ долларидан ошиши башорат қилинган.


Islamic Finance Development Report 2024




🎉 Bugun kanalimiz ochilganiga roppa-rosa ikki yil bo'libdi. Shu vaqt davomida islom moliyasi va muomalot fiqhiga oid foydali ma'lumotlarni ulashishga harakat qilidik va qo'ldan kelgancha bu ishlarni davom ettiramiz. Bizni qo'llab-quvvatlab turganingiz uchun tashakkur!


2028-yilga borib jahonda islom moliya sanoati hajmi qariyb 7,5 trln AQSH dollariga yetishi prognoz qilinmoqda.


An executive summary is a brief document that summarizes a longer report or proposal. It's often used in business to help busy professionals quickly understand the main points of a report without reading the entire thing.




Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайди.

Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (9,8 млрд долл) келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 35 фоизга ошган. Мазкур трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (699 млн долл), АҚШ (470 млн долл), Жанубий Корея (458 млн долл), Туркия (331 млн долл), Буюк Британия (109 млн долл) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

© Марказий Банк




Islamic Finance Development Report 2024 by LSEG.pdf
17.8Mb
Islamic Finance Development Report 2024 by LSEG.pdf

20 last posts shown.