ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
3 декабр куни ишга яхшиси пиёда боринг. Шахсий машинангиз бўлса, уйда қолдиринг. Метро ва автобусни буткул унутинг. Чунки бугун кунингиз оғир кечади. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш саломатлигингиз учун жуда фойдали кечади. Чуқур-чуқур нафас олинг. Кўпроқ жилмайинг. Арзимас қувончли лаҳзадан ҳам позитив олишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингизда деярли муаммо кўзга ташланмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Агар дангасаликка эрк бермасангиз, кўплаб сердаромад ишларни қойиллатиб бажаришингиз ва шунинг натижасида киссангизни қаппайтиришингиз мумкин. Истеъдодингиз ва имкониятларингизни ҳамкасбларга ошкор қила кўрманг. Уларнинг ўзи бош қотирсин. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
3 декабрда кўп вақтингизни телефон орқали кимлар биландир гаплашишга сарфласангиз, муваффақиятсизликка учрайсиз. Ётиб олганча ширин хаёллар суришдан ҳам нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида тадбиркорлардан кимдир хорижлик фирма раҳбарлари билан учрашиб, яқин ҳамкорлик ҳақида келишувга эга бўлади. Агар бу ҳамкорликни маҳкам ушлаб қола олсангиз, пичоғингиз мой устида деяверинг. Саломатликни ҳам эътибордан четда қолдирманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Ишхонадаги адо этишингиз лозим бўлган вазифаларга алоҳида масъулият билан ёндашишингиз тавсия этилади. Агар иш оғир бўлса, қўрқиб юрманг. Сиз бундай мураккаб йўлларни илгари ҳам кўп маротаба босиб ўтгансиз. Харидлардан вақтинчага бўлса-да воз кеча туришингиз керак. Пулларни иқтисод қилишингиз талаб этилмоқда. Саломатликни мустаҳкамлашга эса аксинча пулни аяманг. Янги йил арафасида хасталаниш кимга ҳам ёқарди дейсиз. Тўғри эмасми?
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
3 декабр куни қайсидир ишда таваккал қилишингизга тўғри келади. Сергак туринг. Ана шунда кўзланган эзгу мақсадга албатта етасиз. Бугун тадбиркорларни фақат омад кутади. Қайси йўлдан борманг, светофорнинг яшил чироғи сиз учун ёниқ туради. Уй ишларини йўқотишларсиз адо этиш учун режани пухталанг. Пулни кўкка совуришдан тийилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Эрталабдан бажариладиган ишларни саралаб олинг. Фойда келтирмайдиганларини четга суринг. Кучингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилинг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, зийрак бўлинг. Оиласиз бўлсангиз, бугун бўлғуси тақдирдошингизни учратишингиз ва танишиб олишингиз кутилади. Бу лаҳзаларда уялиб ўтириш ярамайди. Юрагингиз жиз этган бўлса, ташаббусни қўлга олишингиз лозим. Оилалилар жуфтига кутилмаган совға ҳозирлаб қўйишса ҳам зиён қилмайди.