Жамиятимиз Америкага ўхшайди. Бошқаларнинг ишига аралашаверади, бурун тиқаверади. Аралашув "Аҳмад Шаръ нега биринчи Саудияга борди?", "Толибон бошқарувига ишончим йўқ", "Мен Эрдоғон сиёсатидан норозиман" қабилида бўлади.
Америка бой ва кучли давлат. Ўзининг муаммоларидан ортганлар зерикканидан ҳам бошқаларнинг ишига аралашаверади. Бизчи? Олдин ўзимиз муаммоларимизга қарасакчи, ҳал қилиш ҳақида ҳали гапирмадим.
Американинг аралашувидан манфаат кўзланган ва унга аксар ҳолда эришилади. Биздачи? Бизнинг бу фикрларимизни ўша жиҳатлар бир тийинга олармикан, манфаат қозонишиммз у ёқда турсин!
Демоқчиманки, ўзимизда ечилмаган оддий муаммолар кўп. Уларни кўриб (топиб демадим, излаш шарт эмас), ечимини қилсак, жуда бўлмаганда бошқалар ишига бурун тиқишимиз кулгули бўлмайди. Тиққанимизда эса, манфаат қозонишимиз ҳам мумкин бўлади.
@MubashshirAhmad