#Тезкор
Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ҳозирги вақтда Қозоғистоннинг биринчи президенти ўзини ўзи яккалаш режимида бўлиб турибди. Афсуски, Элбошининг коронавирус инфекциясига ўтказилган сўнгги тести ижобий натижани кўрсатди. Хавотирга сабаб йўқ.
Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда», - дейилади унинг матбуот хизмати хабарида.
https://t.me/joinchat/AAAAAExUTsRsOIG_fkNHvg