Раъно Абдуллаева ўлибди.
Мен уни қандай эслайман?
"Маънавият жаллоди" деб оти чиққан бу аёл:
1. Дин душмани эди:
— "Оллоҳ", "тангри", "худо" сўзларига қарши уруш эълон қилган, уларни ҳатто эски китоблардан (Алишер Навоий, Бобур ва бошқалар асарларидан) ҳам ўчиртирган;
— оналар айтадиган аллани ҳам "Оллоҳ" сўзини эслатади деб қатағон қилган;
— "Ялла" ансамблининг оти ҳам "оллоҳ"дан деб танқид қилган;
— диний маросимларни ҳаётдан сиқиб чиқариш сиёсатини юритган;
— ҳатто отаси ё онаси жанозасида қатнашган, дуо чоғи билмасдан қўлини очиб қўйган амалдорларни ишдан олдирган;
— Жаҳонгир Муҳаммаднинг бугунги жонли ёйинида эшитиб қолдим: отаси НКВДнинг зобити бўлган экан. Яъни отаси ўз даврида миллат гулларини қатағон қилган бўлса, қизи миллат маънавиятини қатағон қилди.
2. Миллийлик душмани эди:
— миллий кийимларга қарши мафкуравий кураш очган;
— эскилик сарқити деб аёл-қизларнинг иштонини ечтирган;
— наврўз байрамини диний деб бекор қилган, ўрнига "навбаҳор" номида ўзича янги "байрам" жорий этган, бунинг учун Абдулла Ориповга буюртма бериб, "Навбаҳор" деган шеър ёздирган;
— миллатни ўзлигидан чиқариш ва ўрислаштириш сиёсатини юритган.
3. Аҳмоқ эди:
— "қабристон" сўзини "оромгоҳ" деб ўзгартирган, ҳалигача айрим қабристонлар дарвозасида шу ёзув турибди...
Ҳозирча эслаганларим шулар. Балки бу каби маълумотларни аллақачон бошқалар айтгандир, ижт. тармоқлардан чиқиб кетганим учун мен кўрмагандирман, шундай бўлса ҳам ёзиб қўявердим.
Агар кечмишдаги гуноҳлари учун чин юракдан надомат чекиб тавба қилган бўлса, охиратини Оллоҳга ҳавола этамиз ва тўхтаймиз. Лекин тарих илми барибир ўтмишдаги қилмишларини борича қайд этишга мажбур.
Нуруллоҳ Рауфхон©️
👉
@MrAbrorov