Ғазода бир оёқли жангчининг қатъияти исроилликларни ғазаблантирдиҒазо секторида асирлар алмашинуви муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда бир оёғидан айрилган фаластинлик жангчи ўз сафдошлари билан қатнашди. Унинг қатъияти ва иродаси Исроил жамоатчилигида катта ғазаб уйғотди ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди.
Фотосуратдаги манзара – бузилмас ишонч, ирода ва чидамлилик рамзи сифатида баҳоланмоқда. Оғир йўқотишларга қарамай, Ғазодаги фаластинликлар ўз мақсадларига содиқлигини ва курашдан чекинмаслигини намоён этмоқда.
Мазкур воқеа халқаро жамоатчилик эътиборини тортиши ва Ғазо секторидаги вазият бўйича баҳс-мунозараларни кучайтириши кутилмоқда.
©️Azon Global