❗️Ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик мумкин эмасМактабгача ва мактаб таълими вазирининг
2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган
Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади: 👉 жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
👉 ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
👉 “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
👉 дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
👉 таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
👉 таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
👉 муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
👉 таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈