* * *
«Бирлик»ни ва ёзувчиларни бўлганларга
Ишонувчан юрагим сизни
Баландда, деб ўйлаган эди.
Ёндан қўшиб мақтовингизни,
Дуч келганга сўйлаган эди...
Қуриб юксак хаёл кўшкини,
Деган эди: «Покиза, ўктам...»
... Сидирди-ю кўздан ашкини,
Замин узра тушди у кўкдан...
* * *
ЎзКПМКнинг ходими Шаҳобиддин Зиёмов мени қабулига чақириб: “Ахир армиядан сизнинг ўғлингиз ўлиб келмаган бўлса... Бу “Тўмарис”чилар ҳар бир ўлган аскарга бунча айюханнос соласизлар?” – деди. “Барча ўзбек йигитлари – менинг, бизнинг ўғилларимиз...” – дедим унга жавобан...
Ватан ўксир кўзим қорачиғида...
Ватан ўксир, лекин бузмассиз пинак...
Шу боис кунларим қуёш тиғида,
Ёзда ҳам, қишда ҳам бирдай жизғинак...
Барчага уч ахир биттагина бўз,
Шундан тақдирдошмиз кулгу, йиғида...
Андак бедор бўлинг, қаршимдаги дўст,
Ватан ўксир кўзим қорачиғида...
1992 йил.
@Gulchehra Nurullaeva
Instagram
YouTube
Facebook