Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда туман прокуратураси масъуллари, Миллий гвардия инспектор-психологлари, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Учрашув очиқ мулоқат тарзида ўтказилиб, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш ҳамда таклифларини тинглашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Сариосиё туман 4-сектор раҳбари Ж.Ҳакимов, Миллий гвардия инспектор-психологлари ҳамкорлигида, Сариосиё туман Aэропорт маҳалласида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири ўтказилди.
Унда турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва салбий иллатларга қарши курашиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари билан самарали мулоқот ўрнатишига хизмат қилади.
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo