Medicine.Uz


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Admin: @Mr_House

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


​​Иммунитет кучсизланишининг сабаби нима?

Номеъёрий ҳолатлар – совуқсираш, қизиб кетиш,  кўп еб қўйиш, тамаки ва спиртли махсулотларни истеъмол қилиш кабилар иммун тизими емирувчилардир.

Ташқи муҳит – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший саноат, автомобиль тутуни таъсирида ҳаво ифлосланади. Ҳар куни ифлосланган ҳаводан нафас олиш эса ҳар қандай чиниққан иммунитетни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Организмингизга фойда бўлиши учун ҳар замон табиат қўйнига дам олгани бориб туринг.   

Диққат: организм огоҳлантиради!

Тез-тез касалланиш – шифокор кўригига боришингиз учун дастлабки белги. Йил давомида 3-4 марта (болаларда 5-6 марта) шамоллаш, грипп ёки тумов билан оғрисангиз, билингки, иммунитетингиз кўмакка муҳтож.   

Хасталикнинг давом этиши – Агар иммунитетингиз мустаҳкам бўлса, ҳар қандай касаллик оғир даражада бўлса-да,  тез ўтиб кетади. Бу ҳолатда организм кескин ҳимоя чораларини қўллаб, вирус ва бактерияларга қарши бор имкониятларни ишга солади. Тана ҳароратининг бирдан кўтарилиб кетиши ҳам шундан. Иммунитет заиф бўлганида эса организм ёт моддаларга қарши реакция бермай, тана ҳарорати камдан-кам ҳолларда баландлайди. Шу боис даволаш ишлари қанча эрта бошланса ҳам муолажа узоққа чўзилиши мумкин.

Ичаклар ҳолати – қабзият (ич қотиши) ва ич кетиши каби ҳолатларга эътибор беринг. Мазкур жараённинг тез-тез содир бўлиши дисбактериоздан дарак бўлиб, ичаклар микрофлорасида ўзгариш бўлганини англатади. Айнан ичаклар фаолиятига кўра иммунитет даражасини тахмин қилиш мумкин. Зеро ингичка ва йўғон ичак шилимшиғи зарарланганда ушбу аъзо микрофлорасида ҳам ўзгариш бўлади. Бу каби ўзгаришлар оқибатида  хеликобактерия инфекцияси юзага келиб, гастрит ва ошқозон ярасига сабаб бўлиши мумкин.   

Тери – тана аъзоларида тез-тез қайталанувчи тошмалар, фрункула, йирингли яралар, жинсий аъзода еликиш (молочница) , 1 йилда 4 мартагача лабда герпес кузатилса, иммунитетингиз анча заифлашиб қолганини англатиши мумкин.   

 Аллергия – бу ҳам иммунологик ўзгаришлардан бири саналади. Агар тери юзасида қичишиш ёки бирор тошма кузатилса-ю, аллергияга қарши дори воситаларига мурожаат қилсангиз, бу билан касаллик белгисигина бартараф бўлади, холос. Аммо хасталикнинг ўзи ва келиб чиқиш сабаби даволанмай қолаверади. Натижада эса аллергик қўзғалиш кўп ўтмай яна қайталанади.

Умумий аҳволингиз – иммунитет фаолияти ҳақида умумий ҳолатингиздан келиб чиқиб ҳам билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун кун давомида организм ва руҳиятингиздаги ўзгаришларга диққат қилинг. Ҳолсизлик, қувватсизлик, меҳнат унумдорлигининг пасайиши организм заифлашиб бораётганини билдириши мумкин. Бу ҳолатда шифокор маслаҳати асқотади.   

Олий тоифали шифокор-терапевт Нодира Ҳамроева тавсиялари асосида тайёрланди
Тиб ва Шифо каналидан

@Medicine_uz



2 last posts shown.

9

subscribers
Channel statistics