Бугун у́киган энг яхши хикоям
#hikoya
Бир шифокор хикоя қилади:
Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан узоқ шахарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан йўқ деёлмай, самолётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда йўлга чиқибти. Aвтоҳалокат туфайли 6 соат совуқда қолиб кетган. Шамоллаш суяк ва бошқа аъзоларга ўтиб кетган. Уни уйига олиб келдик. Жудаям оз умри қолган эди. Керакли дориларни қабул қилиб ётар эди, мен ҳар куни ундан хабар олар эдим. Ҳатто гапира олмай қолганди, аранг бўғинларни чиқарарди. Раҳмим келиб унга билдирмай йиғлаб олардим. Бир куни у:
- Мен сиздан хафаман - деди. Мен:
- Нега? - деб сўрадим.
- Менга исломни ўргатмабсиз - деган маънода аранг сўзлади. Ўзимни айбдор хис қилдим. Айтдимки:
- Буни чин қалбдан ўрганиш керакда.
- Ўргатинг - деди. Шундан бошлаб билганимча бир чекадан иймон ва ислом тушунчаларини ўргата бошладим. Бир куни айтдики:
- Mен ўлим вақтида нима дейишим керак? Мен айтдим:
- Сенга шаходат калимаси қийинлик қилади, "Аллоҳ, Муҳаммад" десанг етарли.
- Шундай қилсам жаннатга кираманми?
- Ҳа албатта - деб жавоб бердим.
Бир куни унга қараб турадиган аёл телефон қилиб одатий уйқи дорисини ичмаётганидан шикоят қилди. Тезда уйига бориб нега бундай қилдинг дедим ва жавобни эшитиб кўзим ёшланди:
- Ухлаётган вақтимда ўлим келиб қолса "Аллоҳ Муҳаммад" деёлмай қоламанку...
Сўнги кунлари эди. Менга айтган охирги саволида:
- Азроил қанақа кўринишда бўлади - деди.
- Қўрқмагин, у бир фаришта, сенга чиройли суръатда кўринади - деб жавоб бердим.
Эртасига шошиб уйига келдим, афсуски кеч қолибман. Видолашиш насиб этмади. Кўзим ёшланди, аммо бир аёл олдимга келиб, унинг қандай вафот этганини айтиб берганида, ундан қаттиқроқ ва узоқ йиғладим. Аёл айтдики:
- Мўъжиза рўй берди. У бирдан ўрнидан туриб таҳорат қилди. Бизнинг “вой вой”ларимизга қарамасдан, жойнамоз солиб 2 ракат намоз ўқиб, кейин жойига ётди. Вафот этишдан аввал бизга шундай деди: “Доктор келса айтиб қўйинглар, Азроил у айтгандан ҳам гўзалроқ экан”
Integral | 360°