Сабрли кундош. Хосиятни аммасининг ўғлига узатишганда ўн етти ёшда эди.У эрини на севишини,на севмаслигини билмай хаёт кечира бошлади.Аммаси яъни қайнонаси меҳрибон,самимий эди, билмаганни ўрганди,кўнмади,эри узоқроққа ишга кетса,эшик тагида кутадиган бўлди Келса ,қувониб ,кетса хомуш тортадиган бўлди.Эхтимол, муҳаббат шудир.
Хаш-- паш дегунча Отадан саккиз йил ўтиб кетди.Бола йўқ.
Энди уларни бу холат ташвишга сола бошлади Айниқса,қайнонаси табиб,духтур қилишга тушди.Натижа йўқ.
Негадир Хосият бепарво эди,уни болалик тарк этмаганди,феъл -- атвори сал болачалиги учун сиқилиб,ўйланиш ундан йироқ эди.Эрининг бола хақидаги гапларига унча қулоқ осмас,ўзи қайнсингиллари билан ёш боладек ўйнарди.Бирин-- кетин улар кузатилди,болали бўлишди.Ўғил,қизларини кўтариб онасиникига келганда Хосият уларга хавас билан қарай бошлади.
Охири қайнонаси бир қарорга келди.Ўғлини уйлантирмоқчи бўлди.
--- Хохласанг, сен ҳам яшайвер,уй бор ,-- дейишди.Хосият кўнди,кундошим туғиб берса,бирга катта қилаверамиз,-- деди .Аммаси уни узоқ бағрига босиб,йиғлади.--- Шунақаям оқкўнгил,содда бўласанми--я,болам--а!.
.. Келинни тушириб келган қудалар ховлида идиш ювиб юрган Хосиятни кўриб,донг қотишди.Чунки,Хосият сулув малак эди.
--Биз қизимизни куёв барибир суймайди.
Қудалар бир-- бирига пичирлашди.
Карами кенг,қодир Аллоҳ.
Роса тўққиз ойдан сўнг Хосият ўғил,кундошим қиз туғишди.
Хосият Энди чинакамига аёл бўлиб етилганди.Фарзанд меҳри уни улғайтириб,янаям оқила ,гўзал она бўлганди.
Хосият харчанд кундошини айро тутмай,унга,қизчасига меҳр кўрсатса ҳам кундоши ўзини обқочар,жанжал чиқаришга кўринарди.Аслида,жанжалга сабаб йўқ эди.Хосият ўзи навбати кунида эрини хизматини сидқидилдан бажарар,кундоши ҳақида оғиз очмасди,Фақат қизчасини дадаси яхши кўргани учун ўғли иккисини эрининг олдига обчиқар,шундай кундоши жанжал кўтарди.Хосият болаларни айримас,меҳр берарди
Бир куни ўғли бешикда қаттиқ йиғлайверди.Эмизиш учун боланинг бошини кўтариб,кўкрагига тутганди қўлига нимадир санчилди.Қараса,нина.
Хосият болани бешикдан ечдию уни ўраганича,бағрига босиб,онасиникига кетди.
...Аммаси,эри бир неча бор келишди,Хосият кўнмади.Воқеани ҳам айтмади,онаси билди.Бу пайтда отаси ўтиб қолгандир.
Шу зайлда кундоши беш қизли бўлди,Хосият бошқа турмуш-- қурмади, Кундошини айбламади.Йиллар ўтиб, ўғли йирик тадбиркор бўлди,сингилларни узатишди,дадаси билан мунтазам боғланиб турди.Ўгай онасини олдигаяи бориб турди.
..Мана бугун у дадаси,онаси,ўгай онаси ва 90 ёшни қоралаб қолишган икки бувисини,хотини,қизи,икки синглисини олиб Умра сафарига йўл олди...
Яхшилик қил ,сувга ташла,балиқ билар,балиқ билмаса,Холиқ билар ..
Қалбидаги улкан сир билан яшаётган Хосият қорайиб,кичкина бўлиб кетган, бир қўли ишлатмай қолган кундошини қўлидан тутди,Ўғли онасини,эри аммаси( қайнонаси) ни етаклаши...
Тамом.
Хамидахон Фузаилдин қизи.
21 .12.2024 й.
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy