МАЪРУФА СОЛИЕВА | Норасмий|


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


📚Muxbir:
Ma'rufa Soliyevaning
☑️Norasmiy Telegram kanali!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Кўнгил кечинмалари

Атрофни зулмат билан ўраган қора тун,  ўз ўрнини оппоқ тонгга бўшатиб бергунича қийналаман.
Қоронғуликдан қўрқаман.
Бошим қўйиб ётганим юмшоқ пар ёстиғимнинг тиканлари юзимни тирнайди.

Кўз ёшларим селига ғарқ бўламан.
Юмшоқ ўрним мени ўзидан безитади.
Тиканнинг устида ётгандек тўлғонаман.

Атрофга аланглайман. Атроф осуда.
Лекин  менинг жисмимда исён.
Бўғзимга тиқилиб турган  фарёд вулқондек отилишни истайди.
Аммо овозим чиқмайди. Унсиз йиғлайман.

Ўн икки йилдан бери тунлари бедорман.Сизсиз ўтаётган куну тунларимда  Ҳаловатим йўқ.
Вужудимни ўраб олган оғриқ руҳимга таскин бермайди.
Юрагим йиғласада кўзим кулади.

Хаёлларим ўргимчак тўридек бир бирига ўралашади.
Таскин қидираман, аммо тополмайман.

Соғинчнинг юки елкамдаги тоғ қадар гуноҳларим юкидан оғир.

Сизни соғинаман Меҳрибоним.

ДАРДЛАРИНГИЗГА МАЛҲАМ БЎЛА ОЛМАГАН, ФАРЗАНДЛИК БУРЧИНИ АДО ЭТА ОЛМАГАН МЕН НОШУД ҚИЗИНГИЗНИ КЕЧИРИНГ ОНАЖОН.

СИЗНИ ЖУДА ЖУДА СОҒИНДИМ.

ОЛЛОҲ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН СИЗНИ ФАРИШТАМ
😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔

Маъруфа СОЛИЕВА






https://t.me/Marufa_Soliyeva


МУЛОҲАЗА
Ҳаётни кузатганинг сари, турли ҳақиқатларга дуч келавераркан одам.
Бир оила бўларди, ҳамма ҳавас қиладиган, ўхшагиси келиб орзулайдиган. Оила бошлиғи элнинг назаридаги инсон бўлиб, катта обрўга эга эди. Топиш зўр, оила шоҳона ҳаёт кечирарди. Ҳудуддаги энг хашаматли уй шуларники, қўша-қўша даврнинг энг замонавий машиналари шуларнинг эшигида ярақларди. Фарзандлар боғчага ҳам, мактабга ҳам пиёда бормасдилар.
Болаларнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Ота бор куч-ғайратини, меҳр-мурувватини болаларига сарфлаган, кафтида кўтариб киприклари соясида асраган.
Одатда бундай омадли, нуфузли оилалар атрофида дон чўқилайдиган қушлар ҳам сероб бўлади. "Қариндошлар" кўпайгандан кўпаяди. Униси ҳам жойида.
Лекин ҳаёт деганлари шунақаки, доим бир текис кетавермайди.
Отанинг умри ниҳоясига етди бир куни. Ҳеч қанча ўтмай она ҳам дунёдан кўз юмди.
Тезгина "қариндошлар" қатори ҳам сийраклади.
Оила учун, фарзандлар учун ҳақиқий ҳаёт энди бошланди!
Мерос қолган мол-мулк аста-секин емирилиб борди. Машиналар бирин-кетин бозорга солинди.... Хуллас, сотиб пул қилса бўладиган ҳамма нарса жойини топиб кета бошлади...
Ҳамманинг кўзини ўйнатган қасрдай бино мунғайиб, чўкиб, аста-секин тўкила бошлади. Тушиб кетган сувоғини ўнглаб қўядиган қўл йўқ. Одам саноғига кириб, бир-иккитадан фарзандга ота бўлиб улгурган эркатойлар тайёрига ўрганишган, ахир! Моддий қийинчилик маҳалла идораси остонасига ҳам етаклаб келишга улгурганига нима дейсиз.....
Аҳволни кузатар экан, инсонга битта ҳақиқат аён бўлади: ФАРЗАНДГА ОТА-ОНАДАН ҚОЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ МЕРОС ТЎҒРИ ТАРБИЯ ЭКАН! АГАР БОЛАНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИБ, УНИ МЕҲНАТГА, МУСТАҚИЛЛИККА, ОИЛА БОШҚАРИШ САНЪАТИГА ЎРГАТМАС ЭКАНСИЗ, УНИНГ КЕЛАЖАГИГА ЗОМИН БЎЛАРКАНСИЗ! ЁТИБ ЕСАНГ, ТОҒ ҲАМ ЧИДАМАЙДИ, ДЕГАНЛАРИДЕК, ҚАНЧА МОЛ-МУЛК МЕРОСИНГИЗ ТЎҒРИ БЕРИЛГАН ТАРБИЯ ОЛДИДА ОДДИЙ ХАСЧАЛИК ЭМАС ЭКАН....



Лутфия УМАРОВА






https://t.me/Marufa_Soliyeva




Бўлган воқеа

Бор экан Фарғонада
Ёши катта бир Бобой
Ўтган аёлни пойлаб
Гап отаркан у "тупой"

Аёлларни кўрганда,
Оғзидан суви оқиб,
Юраркан у бечора
Камарни елка осиб.

Бўлмаса шими шўрлик
Тушиб кетай дерканда?!
Бобойни қорни семиз
Эмиш катта Ишкамба?!

Нафси ўлгур хўп бузуқ
Ямламасдан ютаркан
Тўримга ким тушар?! деб
Аёлларни кутаркан.

Ўзи эса обрўли
Жойда тайин ишларкан.
Аёлларни кўрганда
Лабини бир тишларкан.

Унвон олмоқчи бўлган
Олдидан бир ўтаркан
Шартга кўнса дарровда
Уни иши битаркан.

Бир кун Бобой ҳар галги
Ўйинини бошлабди.
Ишга келган бир жувон
Кўнглига йўл овлабди.

Бобой кун ва ой санаб
Пайитини хўп пойлабди.
Аёл бемалол қолгач
Машинага чорлабди

Ташлаб қўймоқчи бўлиб
Аёлни манзилига
Иккиси йўлда бўлгач
Қўл солибди кўнглига.

Манзилига етганда,
Тўхтатиб машинасин
Шилқимликни бошлабди
Бошлабди зўр ҳийласин

-"Юринг эрта ё индин
Дачамни бир кўрамиз
Байрамга ҳам оз қолди
Бирга байрам қиламиз.?! "

-"Вой, қўрқитманг Хожака
Мен дачада нетаман
Қўлим қўйиб юборинг
Мен ишимга кетаман."

-"Ийи, қийнаманг мени
Бўлди энди гап тамом
Кутубхона олдида
Индин Ўнда кутаман.
Бошқа гапга йўқ ҳожат
Муҳокама қилмаймиз
Иккимиз бир яйраймиз
Бошқасини билмаймиз?! ".

-"Вой тавба сизни ўзи
Айтишганди чол Бабник
Нечта хотинингиз бор
Уйдагичи вой шўрлик?! "

-"Эҳҳеее ўша одамлар
Айтибдилар бетайин
Менда ўзи атиги
Бордир бир дона хотин.
Келинг энди қийнаманг
Жа анақа қивордиз
Бунча ялинтирасиз
Юрагимни эзвордиз?!
Боғни кўриб сиз менга
Бир маслаҳат берасиз
Бошқа нарса қилмайман
Майли шундай келасиз?! "

-"Ахир мени ишим бор
Раҳбарга нима дейман
Билиб қолса ўламан
Эримдан калтак ейман".

-"Раҳбарга секин дейсиз
Ҳокимият чақирибди
Мана тайёр баҳона
Бир марта нима бўпти
Гаплашиб ўтирамиз
Бошқа ҳеч ким бўлмайди
Келинг энди йўқ деманг
Биров ғиринг демайди?!
Иссиққина голубцый
Овқат қилиб бераман
Не шарт бўлса розиман
Не бўлса обераман.".

-"Вой тавба хожи қўйинг
Шоҳ чиқарми бу ишдан
Дачангизда нима бор
Мени қолдирманг ишдан".

"Шоҳ чиқарми деяпман
Келинг энди йўқ деманг
Хуллас энди гап тамом
Жааа анақа қиворманг."

Шунақа гаплар билан
Бобой роса ялинди
Аёлга шилқимлик қиб
Юраклари тилинди.

Хуллас бу воқеалар ҳам
Фарғонамизда бўлган
Ўша Бобой хожидан
Ҳаммани кўнгли ўлган.

Аёл ҳам ўзин асли
Қилиш учун ҳимоя
Ёзиб олиб овозин
Боплаб қилган ҳикоя.

Воқеадан хабар топган
Аёлнинг эри шунда
Бобойга қўнғироқ қиб
Тўполон қипти бунда.

Телевидение эшигин
Олдига кепти етиб
Бобой қўрқиб кетгандан
Чақирибди вой ИИБ

Келган ходимлар шу он
Дебдилар аста "Ҳой, ҳой
Дебди ўша хожига
-"Уялингей сал Бобой.
Тавба кап катта одам
Ярашмайди, Ё Пирим.
Ундан кўра аёлдан
Сўранг дарҳол Кечирим".

Шундан сўнг Қаҳрамоним
Узр сўраб Ўтиниб
Жонини сақлаб қолган
Юрган анча беркиниб.

Бу тийиқсиз Хотинбоз
Кўп нарсани ямлаган
Қандайдир тадбирлар деб
Анча маблағ ғамлаган.

Халқ пулига қурилган
Бино иншоотларни
Ўзиники қилвоган
Қақшатиб не зотларни.

Клиника, ғишт завод
Яна фермер хўжалик
Ўлса олиб кетарми
Кўрамиз бўлсак тирик.

Тарқаб кетиб аудио
Тармоқда бўлган шов шув
Бобо Хожи тоғамиз
Бўлган ҳаммага кулгу

Янаям бет без экан
Кўтарди шуууунча гапни
Қўбиз чалиб билмадим
Битирган қай мактабни?!

Кучи етмайдигандек
Танобини тортгани
Ҳеч ким ҳеч нарса демас
Ўқимиз йўқ отгани

Янаям у шўрликни
Ер юрибди кўтариб
Менимча у ҳозир ҳам
Юрар хотин ахтариб.

Ўйламагин чол Бобой
Бизни содда авоми
Бу шеърга изоҳ берсам
КЕТМОНСОПни давоми.



😄😄😄😄😄😄😄😄😄😄😄

😄😄😄😄😄😄😄😄😄😄😄




Маъруфа СОЛИЕВА



21.12.2024 йил
Соат 21:12






https://t.me/Marufa_Soliyeva




Forward from: Хуршиджон Рустамович Ахмедов
Xushxabar!!!

🇹🇷 Turkiya bizga qardosh bo'lgan davlat tomonidan ulugʻ ajdodimiz matematika, geografiya va boshqa ilmiy yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatgan oʻzbek qomusiy olimi va buyuk astronom Al-Fargʻoniy bobomiz nomiga atab qoʻyilgan Fargʻoniy sputnigi tarixda birinchi bor kosmosga uchiriladi.
✅ “Biz Fargʻoniy deb nomlangan ushbu loyihamizni 90 foizdan ortiq eksportdan olingan mablagʻlar hisobiga moliyalashitirib ishlab chiqdik. Umid qilamizki, birinchi sputnigimizni kelasi oyda kosmosga uchiramiz” — dedi Selchuk Bayraktar,Turkiyalik tadbirkor, muhandis, texnik direktor va «Baykar Makina» kompaniyasining hamkor egasi.

Ma’lumot uchun: Loyiha IX asrning mashhur olimlaridan Ahmad-Al-Fargʻoniy nomi bilan atalgan. U Fargʻona vodiysida tugʻilgan. Al-Fargʻoniy astronomiya va matematika rivojlanishiga katta hissa qo'shgan va jumladan allomaning ijodiy faoliyati Bag‘dod bilan, Al-Xorazmiy rahbarligida faoliyat ko‘rsatgan “Baytul hikma” bilan bog‘liq. Farg‘oniy Bag‘dod va Damashqdagi rasadxonalar qurilishiga qatnashgan, Ptolomey “Yulduzlar jadvali” dagi ma’lumotlarni tekshirgan. 812 yilda quyosh tutilishini oldindan bashorat qilgan. Misrda Nil daryosi suvini o‘lchaydigan asbob yasagan. Falakiyot ilmiga munosib hissa qo‘shgan. Yevropaliklar allomani “Al Fraganus” deb atashgan.

🟦🟦🟦🟦🟦🟦
🔵 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram


Ўтганларни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Фарғонамизга нима бўляпти
😔😔😔😔😔😔😔

❗️Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

21-декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарувчилар ҳодиса жойига 14:21 да етиб бориб, 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида бир нафар инсон воқеа жойида вафот этган.



©ФВБ Матбуот хизмати.






https://t.me/Marufa_Soliyeva


Энди буниси ортиқча

#Тезкор

Фарғонада асфалт заводи ёнмоқда

🔥Қиргули асфалт заводида ёнғин чиққанлиги айтилмоқда.
Ёнғинни ўчириш учун 10 тача пожарный машиналари келган.







https://t.me/Marufa_Soliyeva


Прокурор кўринмаяпти нега АЁҚШ бўйича Муносабат билдирмайди дейсизлар?!

Мана бизни Прокурор ўтган йили Криминоген ҳудуд Фарғона вилоятида аёллар хўрланиб ўлиб кетгандан кейин Президент томонидан Ҳайфсан олган эди.
Шундан сўнг Сенат уни қўллаб қувватлаб "Гендер тенглик фаоли" ғолиби деб топиб, уни тақдирлаганди.

Энди аёллар хўрланаётган Фарғонада Ғолиб бўлиш ҳам ҳар кимга эмас.

Бундоқ ўйлаб қарасам, "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг "каламушлар" ига ва Битта Маддоҳга очилган жиноят иши бўйича чора кўришга кучи етмаган Жаноб Прокурорнинг "ВАЛЛОМАТЛАР" га кучи етармиди?!

Менимча, ҳозир Прокурор ё яна битта Танловга илмий мақола ёзяпти ёки Янги йил табриги?!





https://t.me/Marufa_Soliyeva


https://www.facebook.com/share/v/15b3EZc9Yy/

Мана шу ссылкадаги жой уч кун аввал кавланиб қайтадан труба кўмилган ҳудуд.
Бугун бу ерда одам гавжум., жуда катта куч билан текисланяпти.

Эшитишимча, бу ишни битта ПРОКУРОРГА тегишли фирма қилган экан.
Иши сифатсиз бўлгани учун труба ёрилиб, фуқаролар эътироз билан чиқавериб безор бўлди.

Менимча, Юқоридан Меҳмонлар келиши кутилаётган бир вақтда ичимлик суви тармоғини қайта таъмирлаган Жаноблар кетини артишга тушиб кетишибди шекилли?!
😄😄😄😄😄






https://t.me/Marufa_Soliyeva


Халқнинг ҳаққи тешиб чиққани шу бўлса керак а?!
Нима дейсизлар?
Фақат айбсизларнинг ўлгани ёмон бўлди?





https://t.me/Marufa_Soliyeva


Қўшни давлат талофот кўрса ҳамдардлик билдириб, ўзини кўрсатадиган Амалдорларимиз негадир Фарғона халқига тасалли бергани ярамаяпти?!





https://t.me/Marufa_Soliyeva


“АҚЛГА ЗИД УМИД”
Одамлар, бир адолатсизликни бошқа бир адолатсизлик билан алмаштирар эканлар, худди шу ўзгариш бизни қутқариб қолиши мумкин, деб ўйлашади.




Константин Гамсахурдия (1891—1975), грузин ёзувчиси.


Жалолиддин Сафоев таржимаси


Истеъфога чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабaларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди.

Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни доскага ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди.

Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдур кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдур ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Натижада ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.

У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: "Инсонлар икки тоифадирлар: Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади."




Интернетдан олинди






https://t.me/Marufa_Soliyeva


Тожикистон Республикасининг Гулистон шаҳрида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев иштирокида чегара олди ҳудудлар раҳбарларининг навбатдаги минтақавий учрашуви бўлиб ўтди.

A trilateral regional meeting of border area leaders took place in Guliston, Tajikistan, with the participation of Fergana Region Governor Khayrullo Bozorov, Sughd Region Chairman Rajabboy Ahmadzoda, and Batken Region Governor Abdikarim Alimbayev





https://t.me/Marufa_Soliyeva


Forward from: FERGANAMEDIA.UZ| Расмий канал
Bizga yetib kelgan ma’lumotlarga qaraganda kuni kecha Jamoat_Nazorati Ijtimoiy tarmoqlarda 18.12.2024 yil kuni Farg’ona shahar Huvaydo MFY hududida, Farg’ona shahar
2-sonli IIB hodimlari o’z hizmat vazifalarini bajaroyatgan vaqtlarida Jamoat Nazorati Jamoatchisi Antikorrupsiya OAV Farg’onadagi maxsus muxbiri Elyorbek Tadjibayev Madaminovich o’zining yashash xonadonidan chiqib baland ovozida IIB xodimlarining xizmat vazifalariga Qonuniy harakatlariga “su’niy ravishda to’sqinlik qilib jamiyatda yurish turish qoidalarini buzganligi o’zining harakatlarini amalga oshirganligini ido qilgan hodimning gaplari qay darajada to’g’ri ?

19.12.2024 yil kuni Jamoat Nazoratiga qo’yilgan post maqolasidagi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 26,27 va 31 moddalari bilan post joylangan ushbu postda ko’rsatilgan Konstitutsiya moddalar aynan holat yuzasiga E.Tadjibayevga aslo aloqasi bo’lmasa ham IIB tizimdagi xodimlarining Qonuniy harakatiga “su’niy ravishda to’sqinlik qilib Qonuniy talablarga qarshi chiqqan.

O’zbekiston Respublikasi hududida yashayotgan xar bir fuqaro Qonun ustuvorligi va Qonun oldida xar bir shaxs tengdur.

https://t.me/ferganamedia


Бундан икки уч йил олдин Қува туманида "Чилгиз ота" қабристони рўпарасига ҳам Газ қуйиш шохобчаси қурилди.
Икки ёнида аҳоли истиқомат қилади.

Мурожаат қилиб чиққан ёш болали жувоннинг оҳини ҳеч ким эшитмади.

Ҳужжатларини ўрганай деб мутасаддилар билан боғлансам улар Қарорни менга беришмади.

Ўшанда бу ердаги Ал Азиз фирмасига тегишли бино Қўқонлик тадбиркорга сотилганини ва ўша Қўқонлик тадбиркор АЁҚШ қураётганини, тадбиркорлик фаолиятига ҳокимлик ҳам аралаша олмаслигини айтишган эди.

Кечаги даҳшатни кўриб беихтиёр кўз олдимга
Ўшанда қўлида муштдек гўдагини кўтариб, мени уйига таклиф қилган Наргизахон "Опа бу ердан чиқаётган заҳарга болаларим касал бўлиб қолади деб қўрқаман. Шовқин дастидан ухлаб бўлмайди"- дея йиғлаганлари кўз олдимга келди.

Ўша АЁҚШ бугун фаолиятда. Айнан ўша АЁҚШдан Қўшкечик МФЙ да боғча ва текстиль фабрикаси ёнига яна битта қурилган.

Ҳеч ким ҳеч нарса демайди.

Биз яъни оддий халқ" Газ йўқ газ йўқ"- дея нолиймиз. Аҳоли таппи ёқиб кун кўради.
Лекин ҳар қадамда АЁҚШ лар қуриляпти.
Ер ажратиб бериш тўхтатилгандан кейин Шоввозлар йўлини топди.
Энди анчадан бери фойдаланилмаётган биноларга ҳужум бошланди.
Энди ўша бино эгасини рози қилиб, сотиб олиш ва ўрнига АЁҚШ қуриш ишлари авж олди.

Буни ҳамма кўриб билиб турибди.
Лекин жим, томошабин.

Адашмасам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси вакиллари, ишчи гуруҳи қарийб бир йилдан бери Фарғонада ўрганиш ишларини олиб бораяпти.

Уларнинг ўрганиши натижасида шаҳар туманларда бир қанча
Уйлар, тадбиркорларнинг Аукционда ютиб олиб қурилиш қилган жойлари ҳам ноқонуний қурилиш деб топилиб дарҳол буздирилди.

Аммо негадир аҳоли яшаш пункти, мактаб ва боғчалар, кафелар ёнига қурилган Аҳолига газ ёки бензин қуйиш шохобчалари Ноқонуний қурилган деб топилмади ва бирортаси буздирилмади?!

Ёки тармоққа ноқонуний уланган деб Далолатнома қилинмади?!

Нега Очилиш маросими дея Лента кесганлар Жавобгарликка тортилмайди?!


НЕГА???






https://t.me/Marufa_Soliyeva


Шу кунларда Бухорода бозор ёнди.
Ундан аввал Қува, Қўқон фалон фистон жойларда ёнғин ҳақида ўқидик.
Тошкентда ҳам Божхона омбори портлади.
Бугун Фарғонада Заправка ёнди.

Баъзи бир Биров ҳаққини еяётган, тарозидан уриб қолиб, оила боқаётган, молини алдаб сотиб виждонсизлик қилаётганлар, заправка датчигини ўзига созлаб олиб, литрдан уриб қўяётганлар, балки энди Оллоҳдан қўрқарсиза?!

Ахир Оллоҳдан беамр битта тикан кирмайди.
Сиз тўғри бўлсангиз балки бу Сизга Синовдир
Балки Ўғри бўлсангиз бу ОГОҲЛАНТИРИШдир?!






https://t.me/Marufa_Soliyeva


Расмий ахборот

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Паркентда оч қолган Учта арслон қоровулга ҳужум қилибди..
Арслонни емишини еб кетганлар хулоса қилдимикин?!

20 last posts shown.