Forward from: Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!
Таъзия😭
Кечагина кўзларимизни қувнатиб, қалбларимизни фахрларга тўлдириб, дилимизга ишонч бериб, бу йил сизларни ташлаб кетмайман, дея хонадонларга ҳарорат бахш этиб турган Газхон акамиз жон топширдилар😡. У киши асли тирик эдими, дея киноя қилманг. Тирик эди, бор эди, фақат сал бетайин эди.
Ўзимиздан чиққан бўлишига қарамай, сал фойданинг ҳидини сезса, четга кетиб қоларди👣. Айниқса, Россияни яхши кўрарди. У ернинг совуғига чидайдиган Газхон ўзбекнинг аёзидан чўчиди шекилли, ўзини яна ўликка солди.
Ўлганнинг ортидан гапириш яхшимасу, лекин Газхон кейинги пайтларда жуда ваъдабоз бўлиб қолувди. Унга ёш болалар ҳам ишонмай қўйганди. Лекин қурмағур ваъдани бопларди, ўн марта алдаса ҳам яна ишониб қолардик.
Мактаблар ёзда тонна-тонна полиз экинлару мева-чева сақланадиган муздай омборхонага айланди қолди. Ҳадеб дарсликларни янгиламай шу мактабларни иситиш ҳақида қачон ўйларканмиз-а?
Эҳ, ўзбегим, ота бобонгни синовидан ўтган ўтиндан қолма, таппидан қолма. Кўп қаватли уйларда яшовчилар, ёш боласи, қариясию бемори борларга қийин бўлдида.
Ўлмай ўлгур Газхон! Сенга ишонгандик, инонгандик. Афсус, афсус...
Ёндирса ҳам ёз яхши экан🌄
Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor