#Tarjimalar
БЕШИК ВА ТОБУТ
(Сергей Есениндан)
Алвидо, аё дўст, энди алвидо,
Қалбим ичра азиз исминг кетгайдир.
Бу ёлғон дунёда бўлсак ҳам жудо,
Дийдор қиёматда насиб этгайдир.
Алвидо, сўз дема, қўл ҳам чўзмагил,
Ёш тўкма, азизам, кўнглинг бузмагил.
Бешикни олганмиз Момо Ҳаводан,
Тобут ҳам қолгандир Одам Атодан.
МИКРОФОННИНГ ҲАСРАТИ
(Владимир Висоцкийдан)
Бўйним ҳам, бошим ҳам мисли илондир,
Қўлимдан келмайдир, аммо аврамоқ.
Айт, қайси фойдали, қай бир зиёндир:
Аврамоқ яхшиму ёхуд жаврамоқ.
На шоир эмассан, на дуруст ҳофиз,
Бўйнимни бўғасан, бу иш ножоиз.
Ҳар саҳна сеники, сенда микрофон,
Минбарда ҳозирсан, вайсақи воиз.
Бойларга ялтоқсан, топиб сўзлайсан,
Йўқсилга тўқмоқсан, қопиб сўзлайсан,
Ўзгалар айбини очиб сўзлайсан,
Ўзингнинг гуноҳинг ёпиб сўзлайсан.
Мақтаниб толмайсан, роса пудайсан
Гоҳо масхарабоз бўлиб оласан.
Раҳмим келар сенга, ночор чидайман,
Ахир, микрофонсиз ўлиб қоласан.
© Мутаржим: Рустамжон Умматов
Telegram | Facebook | Wikipedia
БЕШИК ВА ТОБУТ
(Сергей Есениндан)
Алвидо, аё дўст, энди алвидо,
Қалбим ичра азиз исминг кетгайдир.
Бу ёлғон дунёда бўлсак ҳам жудо,
Дийдор қиёматда насиб этгайдир.
Алвидо, сўз дема, қўл ҳам чўзмагил,
Ёш тўкма, азизам, кўнглинг бузмагил.
Бешикни олганмиз Момо Ҳаводан,
Тобут ҳам қолгандир Одам Атодан.
МИКРОФОННИНГ ҲАСРАТИ
(Владимир Висоцкийдан)
Бўйним ҳам, бошим ҳам мисли илондир,
Қўлимдан келмайдир, аммо аврамоқ.
Айт, қайси фойдали, қай бир зиёндир:
Аврамоқ яхшиму ёхуд жаврамоқ.
На шоир эмассан, на дуруст ҳофиз,
Бўйнимни бўғасан, бу иш ножоиз.
Ҳар саҳна сеники, сенда микрофон,
Минбарда ҳозирсан, вайсақи воиз.
Бойларга ялтоқсан, топиб сўзлайсан,
Йўқсилга тўқмоқсан, қопиб сўзлайсан,
Ўзгалар айбини очиб сўзлайсан,
Ўзингнинг гуноҳинг ёпиб сўзлайсан.
Мақтаниб толмайсан, роса пудайсан
Гоҳо масхарабоз бўлиб оласан.
Раҳмим келар сенга, ночор чидайман,
Ахир, микрофонсиз ўлиб қоласан.
© Мутаржим: Рустамжон Умматов
Telegram | Facebook | Wikipedia