#Золимлар_стратегияси 2
Қуллар жамиятини тарбиялаш.
Милодий 1435 йил. Бадавлат бир юртга босқинчилар қўшин тортиб келибди. Шаҳарнинг ёшу қариси қўлига қурол олиб, ватан ҳимояси учун оёққа турибдилар. Узоқ жанг бўлибди. Ватан ҳимоячилари орасида бир алп йигит ўзининг жасорати, баҳодирлиги ва моҳир қиличбозлиги билан тилларда достон бўлибди. Бир ўзи душманнинг юзлаб аскарларини ўлдирибди. Унга эргашиб бошқа ёшлар ҳам шижоат кўрсатишларини ҳисобга олса, душман учун бу баҳодир алпдан етган зарар бутун бошли қўшиндан етадиган зарардан кўпроқ бўлибди.
Бироқ босқинчилар сон жиҳатдан устун экан, охир- оқибат узоқ қамал ва урушлардан сўнг ғалаба қозонибдилар. Мудофаачиларни занжирлаб, босқинчилар амири олдига келтиришибди. Амир барчасини афв этиб, юрт савдогарлари ва бойларининг аксар бойликларини қайтариб берибди. Уларга босқинчилар ҳимояси остида бемалол савдо қилишни, фақат ўз вақтида босқинчиларга солиқларни тўлаб, итоатда бўлишни буюрибди. Олдинги ҳикоямизни ўқиганлар биладиларки, бу босқинчиларнинг стратегияларидан биридир.
Аммо улкан тепалик каби салобат ва ҳайбат билан турган алп йигитнинг иши оғир бўлибди. Босқинчилар уни оёқ- қўлларидан занжирлаб, бўйнига оғир тошлар осиб қўйишибди. Сўнгра, агар 30 кун ичида ЮЗ МИНГ ДИНОР топиб келмаса, қўллари кесилиши, кўзлари ўйиб олинишини айтишибди. Алп баҳодир камбағал экан, устига-устак, борини урушга сарфлаб юборгани учун юз минг эмас, 10 динор ҳам пули йўқ экан. Юз минг динор эса шунчалик катта пул эканки, уни йиғиш учун юзлаб бойлар барча мол-мулкларидан кечишлари керак экан. Юртда бой кўп, босқинчилар савдогарларнинг тижорат молларига тегмаган. Деярли ҳеч кимнинг бойлиги мусодара қилинмаган. Паҳлавон йигит шу томондан қалби таскин топиб, бозорда борибди. Босқинчилар амири буйруғини одамларга айтиб, ёрдам сўрабди. 100 000 динор катта пул экан. Узоқ урушдан сўнг энди тижорати юриб қолган савдогарлар бунча пулдан кечгилари келмабди. Қолаверса, босқинчилар амири билан дўстлик ришталари пайдо бўлиб, унинг меҳрибонлиги, бойликларига тегмаганидан кўплари хурсанд экан, паҳлавон йигитга "Ўзи бекор урушган эканмиз, сени деб қанча яқинимиз ўлди, мана, сулҳ тузсак бўларди экан," дейишибди. Паҳлавон баҳодир қавмига ҳуррият ҳақида қанча гапирмасин, биров унга қулоқ солмабди. Унинг мадҳига тўқиган қасидаларни унутибди қавм.
Муҳлат тугаб, босқинчилар амири буйруғи бажарилибди. Паҳлавон алп икки қўли, икки кўзидан ажралибди. Йиллар ўтиб, мажруҳ ва ожиз ҳолда хорликда вафот этибди.
Унинг қиссаси эртак бўлибди. Юртда туғилган ҳар бир гўдак бу эртакни эшитиб улғаяр экан. Оқибатда, бу юртдан бошқа ҳеч қачон мард ўғлонлар, жангчи паҳлавонлар чиқмабди. Фақат сотишга моҳир бўлган савдогарлар чиқибди. Мустамлака эса узоқ ва узоқ давом этибди.
Золимлар бирор миллатни қул қилмоқчи бўлсалар, уларда очкўзликни пайдо қиладилар. Мазлумларнинг моддий дунёларига эга чиқмоқ учун уларнинг маънавий дунёларини йўқ қилиб юборадилар. Мазлумларнинг нафсларини сотиб олиб, нафсларини ўз эгаларига қарши қўриқчи аскарга айлантирадилар.
Ҳикояда босқинчилар амири савдогарларнинг нафслари ва шаҳватларини уларнинг ўзлари ишлаб топган пулни қайтариб бериш билан сотиб олди. Сўнгра уларнинг нафслари алп йигит учун ёрдам бериш они келганда уларни тўхтатиб қолди, босқинчи золимга итоат қилишга буюрди.
Золимлар ҳийлаларидан яна бири - улар миллатнинг барча эркакларини қириб юбормайдилар. Ахир ҳамма ўлдирилса, ким қуллик қилади?! Золимлар миллатнинг қаҳрамонларинигина ўлдирадилар. Қаҳрамонни ҳам ўз қўллари билан эмас, босиб олинган миллатнинг қўли билан ўлдирадилар. Паҳлавон баҳодирга ҳеч ким ёрдам бермаган пайтда ўз миллати унинг устидан ўлим ҳукмини ўқиди. Бироқ улар англаб етмадиларки, улар ўлим ҳукмини жасур баҳодир учун эмас, жасорат ва баҳодирлик учун ўқидилар...
Шундай қилиб золимлар биргина жасур қаҳрамонни эмас, жасорат ва қаҳрамонлик тушунчаларини қатл қилиб, бу миллатни абадий қуллар миллатига айлантирдилар.
Бугун ҳам шундай золимлар давлатлари жорий этган таълим тизимида мактаб ўқувчиси адолат талаб қилса, устозлари уни одобсизликда айблайдилар. Бошқа ўқувчиларни унга қарши қўядилар.