Маҳалла пресс


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


✔9121 та маҳалла ходимлари учун махсус канал
◽Янгиликлар;
◽Топшириқлар;
◽Жадваллар ва матнлар;
👉 https://t.me/mahalla_kotiblari

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўп сонли муҳлисларимизнинг илтимосига кўра Soliq мобил иловасини қаердан, қандай қилиб юклаб олиш ва ундан фойдаланиб ПИНФЛ ва ИНН олиш ҳақида видео тайёрладик.
Soliq мобил иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile

@mahalla_yangiliklari


13.11.2020.zip
144.9Mb
💻 13.11.2020-y
ESET NOD32 || NEW bazalar

Kanalga qo‘shilish👇
@mahalla_yangiliklari


Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади

🔰 Ҳукумат қарори билан (710-сон, 11.11.2020 й.) Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.

✅ Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:

● 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
● 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
● 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
● 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@mahalla_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вазир ўринбосари «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га қанча маблағ ажратилгани ҳамда ундан кимларга ёрдам берилиши ҳақида гапирди

@mahalla_yangiliklari


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган, қонун, қарор ва фармонлар ижросини таъминлаб, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига адолатли кўмак кўрсатаётган ҳудуд «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» бошқармасини танланг. (Овоз бериш жараёни 10 кун)
Poll
  •   АНДИЖОН вилояти бошқармаси
  •   ФАРҒОНА вилояти бошқармаси
  •   НАМАНГАН вилояти бошқармаси
  •   СИРДАРЁ вилояти бошқармаси
  •   ТОШКЕНТ вилояти бошқармаси
  •   ТОШКЕНТ ШАХРИ бошқармаси
  •   Ҳеч бири
3444 votes


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган, қонун, қарор ва фармонлар ижросини таъминлаб, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига адолатли кўмак кўрсатаётган ҳудуд «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» бошқармасини танланг (Овоз бериш муддати 10 кун)
Poll
  •   ЖИЗЗАХ вилояти бошқармаси
  •   САМАРҚАНД вилояти бошқармаси
  •   НАВОИЙ вилояти бошқармаси
  •   БУХОРО вилояти бошқармаси
  •   ҚАШҚАДАРЁ вилояти бошқармаси
  •   СУРХОНДАРЁ вилояти бошқармаси
  •   ХОРАЗМ вилояти бошқармаси
  •   ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Республикаси бошқармаси
  •   Ҳеч бири
7799 votes


🆕️ Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир ҳамда юртимизда рўй бераётган сўнгги воқеаларни биз билан кузатиб боринг.

📣 Ишончли, тезкор, долзарб‼

🛡Админга мурожаат:
@Mahallakom_bot


Forward from: "YUKSALISH" HARAKATI
🌎 Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «БМТ75» глобал кампаниясига старт берилди ва унинг доирасида бугунги кун ва яқин келажак учун устувор йўналишларни аниқлаш мақсадида глобал сўров ўтказилмоқда. Унда барча иштирок этиши мумкин.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд. Уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз томонингиздан билдирилган фикрлар жуда муҳим. Чунки, барча натижалар умумлаштирилиб, 2020 йил бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Бош котиб Антониу Гутериш томонидан давлат раҳбарларига тақдим этилади.

✅ Сўровномада иштирок этинг ва ривожланишга ўз ҳиссангизни қўшинг:
https://un75.online/?lang=uzb


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш саволномаси

☝️Айтганча, лавозимингизни сўрашса янгисини айтинг. Биламан ҳали янги лавозимга тасдиқланмагансиз. Тасдиқлаш тўғрисида бирор бир кўрсатма бўлмаган. Лекин начора.

@mahalla_yangiliklari


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
ПФ-5984.pdf
2.3Mb
"Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5984-сонли Президент Фармони.

@mahalla_xabarlari
@mahalla_yangiliklari


Рамазон тақвими
Тошкент вақти билан

Биздан узоқлашманг
@mahalla_xabarlari


Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир ҳамда юртимизда рўй бераётган сўнгги воқеаларни биз билан кузатиб боринг.

Ишончли, тезкор, долзарб

t.me/mahalla_xabarlari


🏆Пандемиялар вақтида энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди:

🥇Британиянинг «Express» нашрига кўра, хавфсизлик бўйича етакчи давлат мақомини Исроил олди.

🥈Иккинчи ўринда — Германия. Ҳозирги коронавирус пайтида ҳам бу мамлакат Европанинг бошқа мамлакатларига солиштирилганда, энг яхши кўрсаткичларга эга. Вазият ўнгланганидан сўнг Германия бошқаларга нисбатан яхшироқ иқтисодий имкониятларга эга бўлиши кутилмоқда.

🥉Жанубий Корея ҳам етакчи учликда.

🎖Кейинги ўринларда: Австралия, Хитой, Янги Зеландия, Тайвань, Сингапур, Япония ва Гонконг.

@mahalla_yangiliklari


Ким Чен Ин ўлим тўшагида ётгани айтилмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин соғлиги туфайли оғир аҳволда ётибди. У яқинда юрагидан оғир операцияни ўтказган.

Ким Чен Инни охирги марта 11 апрель куни ички сиёсий масалалар бўйича Меҳнат партияси йиғилишида кўришган. Аниқланишича, у 15 апрель куни бобоси Ким Ир Сеннинг юбилейида ҳам қатнаша олмаган.

12 апрель куни у юрак-қон томир тизимидаги жиддий муаммо сабаб ётқизилган. Унга кўп чекиш, ҳаддан ташқари семизлик ва кўп ишлаш ўз таъсирини ўтказгани айтилмоқда.

Айрим манбаларда корейс етакчисининг вафот этгани ҳам келтирилган, фақат бу ҳали расман эълон қилинмаган. Кимнинг аҳволи ҳақида Шимолий Корея ҳозирча бирор маълумот бермаган.

Ундан олдинги раҳбар Ким Чен Ир ҳам 2008 йилда мамлакат 60 йиллигига аталган парадда қатнашолмаганди. Кейин маълум бўлишича, у инсульга чалинган экан. Шу билан 2011 йилда вафотига қадар саломатлиги яхшиланмаганди.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш
@mahalla_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», деди давлат раҳбари.

Тадбиркорларга жабр бўлмайди, давлат уларга ёрдам беради.

Коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берилди.

Видео 60 МБ.


Forward from: Muslim.uz
Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Рамазон
🌙 РАМАЗОН – РАҲМАТ, МАҒФИРАТ ВА ДЎЗАХДАН ОМОН БЎЛИШ ОЙИ

🔸 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

📚РАМАЗОН ОЙИ ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Бугун АОКА штабида Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров билан брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўташ ёши 27 ёшгача этиб белгиланган. Апрел ойида 27 ёшни тўлдираман. Карантиндан сўнг ҳарбий хизматни ўташим мумкинми?

❗️Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг бир ойлик йиғинини апрел ойида ўташ белгиланган.

🔹Карантин туфайли вақтинча қолдирилган бир ойлик йиғинлар, шунингдек, апрел ойида 27 ёшга тўладиган фуқаролар учун ҳам йиғин ўташ муддатини бир оз муддатга чўзиш ва улар учун бир ойлик хизматни ўташга имкон яратиш бўйича бугунги кунда белгиланган тартибда ишлар олиб бориляпти.

📎 Бу масала кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг унинг натижалари жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари орқали етказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларни уйга қайтишига рухсат бериладими?

❗️Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда. Улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Бир ойлик хизматга пулини тўлаб қўйганлар нима қилишади? Карантин қачонгача чўзилиши номаълум бўлса, биз пулимизни ҳозир қайтариб олсак бўладими?

❗️Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ҳолат яхши томонга ўзгаргандан сўнг ҳарбий хизматга чақирув ишлари давом эттирилади.

💰Бир ойлик хизматга, яъни сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун пул бадалини тўлаб қўйганлар фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар СЧР бир ойлик хизмат йиғинини ўташлари мумкин.

❌ Шунинг учун Сиз карантин муддати тугагандан сўнг албатта бир ойлик хизмат йиғинига жалб қилинасиз, шунинг учун тўлов қилган пул бадалингиз ҚАЙТАРИБ БЕРИЛМАЙДИ.

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сонли қарор билан киритилган низомга мувофиқ бу хизмат тури учун тўланган пул бадаллари қуйидаги ҳолатларда:

👉 фуқаро ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда;

👉 тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда;

👉 сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этганда;

👉 махсус ҳисоб рақамга янглишиб ёки ортиқча пул бадаллари ўтказилган ҳолатда пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилиши белгиланган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ҳарбий хизматга тиббий кўрикдан ўтиб бўлганларнинг натижалари карантиндан кейин ҳам ўз кучида қоладими ёки бошқатдан ўтиш керакми ?

❗️Тиббий кўрик натижалари ўз кучида қолади.

☝️Аммо Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 3 апрелдаги қўшма қарор талабларига асосан функционал текширув ва лаборатория натижалари фақат уч ой давомида ўз кучида қолиши мумкин.

‼️ Демак, уч ой муддатдан ошган ҳолатда ҚАЙТА тиббий кўрикдан ўтилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасида тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул килинмайди деган гаплар ростми?

‼️ Коронавирус билан оғриб ўтган (касал бўлган) барча шахслар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.

📎 Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида


Кафолат хати томорқа.docx
12.4Kb
Томорқа бўйича кафолат хати

@mahalla_yangiliklari


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Давлатимдан фахрланаман!!!

❓Айтишларича, Хитойда битта беморни коронавирус билан даволаш ўртача 3 минг доллар, аҳволи оғир беморни даволаш 21 минг доллардан ортиқ экан. Бу ростми?

❗️Ҳар хил давлатларда бу рақамлар ҳар хил талқин этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бу диагноз билан даволаниш, айниқса реанимацион ҳолатларда арзон бўлиши мумкин эмас. Бироқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бўлган барча харажатлар давлат томонидан қопланади. Бемор ва барча карантин зоналарида карантинда сақланувчи фуқароларимиз учун бепул.

PS: Мен шу ватанда, шу маконда туғилиб ўсганимдан фахрланаман!!!

Мана Давлатимизнинг халққа ғамхўрлиги, мана инсонларга эътибори!!!

Президентимизга, кунни-тунга улаб ишлаётган мутасаддиларга ўз ташаккуримни айтишни фуқаролик бурчим деб билдим!

Азизлар, мўътабар отахону-онахонлар! УЙДА ҚОЛИБ, ДУОДА БЎЛИНГЛАР!!!

Алибек Эргашев

@mahalla_yangiliklari

20 last posts shown.

66

subscribers
Channel statistics