* * *
Тақдир ҳукми йўлларимни тўсиб қўйган,
Югурсам ҳам энди ортга кетолмайман.
Синовлари юрагимни эзиб қўйган,
Дардларимни, ҳеч кимсага айтолмайман.
Қалашган дард... Мусибатдан чиқмас бошим,
Сизиб оқар юрагимдан қонли ёшим.
Тонг бегона, тун зулмати гоҳ сирдошим.
Аламларни барин ичга ютолмайман.
Сатрим йиғлар қоғозларда жон талашиб,
Умр ўтар бисотимда кун санашиб.
Оғрийди жон, бу танимни қиймалашиб,
Амалим йўқ, қиёматни кутолмайман.
Лол қоламан, бу дунёнинг савдосига,
Англолмайин, ботиб кетдим ғавғосига.
Сўз демайин таслимманки, иғвосига,
Сўзим етмас, барин бирдек битолмайман.
Тақдир ҳукми йўлларимни тўсиб қўйган,
Югурсам ҳам энди ортга кетолмайман...
✍ Мафтуна Амирзода
@Maftuna_Amirzoda_ijodi