ҚУЛФЛАНИБ ҚОЛГАН УЙ ИЧИДАГИ 2 НАФАР БОЛА ҚУТҚАРИЛДИ
Бугун, 1 июль куни соат 09.30 лар атрофида Қашқадарё вилояти ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Қарши шаҳар “Дарвоза тутак” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида кириш эшиги қулфланиб, у ерда 2 нафар ёш боланинг қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Зудлик билан маълум қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болажонларни онасига соғ-саломат топширдилар.
Ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз!
fvv.uz