#тадбир
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан “Қуролли Кучларда ижтимоий ҳимоя” электрон платформаси ишга туширилди.
Платформа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги тегишли фармони ҳамда Қуролли Кучларда фаолиятни босқичма-босқич рақамлаштириш чора-тадбирлари дастури ижроси доирасида яратилди.
Ҳозирда платформада 3 та — ипотека кредити, рағбатлантириш ва интизомий жазо, ижара компенсацияси йўналишлари бўйича ҳарбий тузилмалараро тест режимида ишламоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов раҳбарлигида Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказилди.
Унда платформанинг дастлабки амалиёт натижалари ва келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
🅰
Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!✅ Telegram ‖ 💬 Facebook
🌍
Web_site ‖ 📹 @harbiyprokuratura' rel='nofollow'>YouTube