Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз
5-суннат: Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш
Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти. «Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай», деяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла», деяптилар.
Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.
Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки «уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди» каби ҳар хил андишаларга боришади.
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни «жаннатга сабаб бўладиган амал», деб айтганлар. Бу каби ишларни «Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай», деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.
Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.
Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?
Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлур эди.
Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг – улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.
Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.
Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ:
قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ﷺ ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ. قَالَ:
«أَمْطِ الْأَذَى عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ».
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг», дедим.
«Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».
Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.