#Челленж #Кўкдала_тумани
🇺🇿Миллийлигимиз ва анъаналаримизни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш муқаддас бурчимиздир!
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда миллий анъаналаримизни тарғиб этиш, миллийлигимизнинг қадр қимматини юксалтириш, қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Миллий либослар челенжи ўтказилмоқда.
Шу қаторда ўзи янги ташкил этилган бўлсада узоқ тарихга эга бўлган Кўкдала туманида ҳам кўп йиллардан буён сақланиб келаётган урф-одатлар қаторида миллий либосларимизни асраш, миллийлигимиз, миллий либосларимиз, нафақат бебаҳо маданий меросимиз бўлибгина қолмай, миллий бойлигимиз ва ғуруримиз эканини ҳам тумандошларимизга етказишни истаймиз.
Сизларни ҳам миллийлигимизни тарғиб қилишга чорловчи ушбу челенжга таклиф этамиз. Барчамиз учун миллийлигимизни келажак авлодларга етказиш - муқаддас ва шарафли бурчимиздир.
Миллийлигимиз асрлар давомида йўқолмади ва албатта бундан кейин ҳам давомий бўлади...
🇺🇿
@Kukdala_uz