Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчаларининг бирида навбатда турган ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ҳодиса ҳақида 10 январга ўтар кечаси соат 01:30 да хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, Косонсой тумани ‘Ободон’ маҳалласида яшаган И.Ж. ‘Жигули’ машинасига метан газ қуйиш учун Наманган шаҳар ‘Юксалиш’ маҳалласидаги ‘Наманган суюқгаз’ компанияси газ қуйиш шохобчасига келиб, машинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфальт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилиб, урилиши оқибатида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Дастлабки тиббий маълумотномада марҳум И.Ж. тез ёрдам бўлими етиб келган вақтда вафот этиб бўлганлиги, юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.
🇺🇿Косонсойлик каналига аъзо булинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgegvM2pDRcrqDdrQ