🌍KITOB 24|7


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


@KITOBTUMAN24_7 kanaliga XUSH KELIBSIZ
🌍Dunyo🇺🇿Mamlakatimiz va Tumanimizda sodir boʻlayotgan barcha eng qaynoq yangilikla faqat bizda berib boriladi boshqalar bizdan keyin
Murojaat👉 @bloger121

KITOB TUMAN HOKIMLIGI
@kitab_district

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


🤎Milliy liboslar kuni: Аnʼanalarimizga ehtirom!

Kitob tumani hokimi Rustam Gafurov boshlab bergan chellenj tumanimiz bo`ylab keng yoyilmoqda.

Xususan, tuman Davlat xizmatlari markazida milliy liboslar kuni munosabati bilan chellenj uyushtirildi.

Milliy libos – bu nafaqat kiyim-kechak, balki xalqimizning boy tarixi, qadriyatlari va madaniyatining yorqin ifodasidir.

Ushbu chellenj har bir yurtdoshimizni milliy libosga boʼlgan mehrni yanada oshirishga, oʼzligimizni anglashga undaydi.

Siz ham ushbu ezgu tashabbusga qoʼshiling.


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


⚡️Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади: ҳеч қандай баёнот ва навбатлар йўқ

13 феврал куни Олий Мажҳлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қонунни қабул қилди, шуни таъкидлашича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик равишда - ҳужжатларсиз ва ҳужжатларсиз ўрнатилади.

📌 Бу қандай ишлайди?
Давлат органларининг ўзлари барча керакли маълумотларни алмашадилар ва пенсия ёшига этган фуқаролар (эркаклар учун 60 йил, аёллар учун 55 ёш) пенсия қатнашмасдан тайинланади.

#ТАРҚАТИНГ
Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЕКУМ 13-Февраль
2025 ЙИЛНИНГ
ЖУМА ТОНГИ
МУБОРАК
БУЛСИН
❄️🌨☂️🌨❄️

☃️Қадрли Меҳрибоним, узоқдаги Яқиним!
Сиз билан тонгни қаршилашни ўзи бир бахт.

☂️Алҳамдилиллаҳ!

🌲Англадимки гўзаликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя...
Яшаш учун севиш кифоя...
Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш ётарли!❤️

🌨ХАЙРЛИ ТОНГ

❄️Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️
Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Иш қидириб юрган ёш муаллимага шаҳар шифохонасидаги касал болалар билан шуғулланишни таклиф қилишди. Вазифаси тенгдошларидан ортда қолиб кетмасликлари учун ўзлаштиришларига ёрдам беришдан иборат эди.
Иш бошлаган илк кунида бир ўқитувчи қўнғироқ қилди, шифохонадаги ўқувчисининг исм-шарифи, касалхона манзили ва ётган хонасини айтди. Она тилидан ўтилиши керак бўлган мавзу “От ва унинг турлари” эканини эслатди.
Муаллима айтилган манзилни топиб келди, бемор “Ёнғиндан куйган болалар бўлими”да бўлиб, бу ҳақида огоҳлантиришмаган эди. Хонага киришдан олдин муаллимага махсус кийим-бош беришди ва беморга, у ётган каравотга ҳам яқин келмаслик, ниқоб билан гаплашиш зарурлигини тайинлашди. Ҳамма ҳозирликлар битгач, муаллима чуқур нафас олиб хонага кирди. Болакайнинг жароҳати оғир, қаттиқ оғриқдан қийналарди. Ёш муаллима ноқулай вазиятда қолди, нима дейишини билмас, бироқ хонадан чиқиб ҳам кета олмасди. Ниҳоят, ўзини зўрға тутиб, тутила-тутила гап бошлади:
– Мен дарсларингни шу ерда ўзлаштиришингга ёрдам бериш учун тайинланган ўқитувчиман. Бугун сен билан она тилидан “От ва унинг турлари” мавзуини бошлаймиз...
Эртасига муаллима яна келди. Йўлакда учраган ҳамширанинг: “Кечаги болакайга нима қилдингиз?” деган гапини эшитиб, қотиб қолди. Ҳамшира жилмайди:
– Кечирасиз, сизни қўрқитвордим-а? Бола ўнгланиб кетишидан хавотирланаётган эдик. Лекин сиз келиб-кетганингиздан кейин кўнглига умид, танасига куч кирди. Муолажаларимиз фойда қиляпти. Ўзи ҳам яшашга интила бошлади...
Болакай ҳамон муаллима билан илк учрашувгача жароҳати жиддийлигини билиб, тузалишдан умид узганини, касалхонадаги биринчи сабоқдан кейин ҳамма нарса яхши томонга ўзгарганини севиниб эслайди. Ўшанда дарс тугаб, ўқитувчи чиқиб кетганидан кейин кичкина беморнинг кўзидан қувонч ёшлари оқар, миясида эса бир фикр айланарди: “Демак, яшар эканман. Ахир, ўладиган болага синфдошларидан орқада қолиб кетмасин деб “От ва унинг турлари” мавзуини ўргатиш учун муаллима жўнатишмайди-ку!..”
👍👍👍👏👏👏👏

Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#munosabat📚

❗️Bunday “chellenjlar”ga QARSHIMIZ!

Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Facebook | YouTube| Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥 БУГУН 13 - ФЕВРАЛЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

☂️❄️АССАЛОМУ
❄️☂️АЛАЙКУМ

❄️Янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

☂️❄️ Илохим ҳар бирингизнинг
❄️☂️ Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
☂️❄️ Юзингиз ТАБАССУМни,
❄️☂️ Хонадонингиз БАРАКАни,
☂️❄️ Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
❄️☂️ Қалбингиз ИЙМОНни,
☂️❄️ Танингиз САЛОМАТЛИКни,
❄️☂️ Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🌲Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Insonning haqiqiy o‘lchovi uning boyligi yoki ijtimoiy mavqei bilan emas, balki uning yaxshi ishlari va axloqiy fazilatlari bilan o’lchanadi.

Imom Molik

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


#jadidlar_tarbiya

Turma - yugur,
tinma - tirish,
bukilma - yuksal,
hurkma - kirish,
qo‘rqma - yopish,
yo‘rilma - qo‘zg‘al!

Abdurauf Fitrat

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Бир куни бўри билан эшак бир масала устида тортишиб қолишибди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг ҳузурига боришибди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – дебди.

Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ, эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилибди!
😉😉😉

Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Ҳаётда йиқилишинг мумкин, воз кечилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин. Ҳатто, ўзингни энг омадсиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.

Aммо, унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган.

Ҳаётнинг ҳар бир зарбалари сени янада кучли бўлишингга ундайди. Йўлга чиқдингми, тўхтама. Курашишда давом эт...

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌨Ассалому алайкум.
❄️Хайрли тонг, қадрдонларим!

☔️Бугунги Чоршанба, тонгингиз мароқли ва мазмунли, яхши кайфиятда ўтишини тилаймиз.

❄️Аввалламбор, тани соғлиқ тарк этмасин.
Дили поклик асло тарк
этмасин.
Қисқагина умримизни кимларгадир яхшилик улашиш билан ўтказайлик.
Кимгадир яхшилик улашиш жудаям осон. Фақат хоҳиш бўлса бўлди.

❄️Дастурхонингиздан барака аримасин.
Юзингиздан ширин табассум аримасин.
Қалбингизда доим яхшилик амали мева сочсин.
Кимнидир мушкулини осон қилсангиз Аллоҳ сизни мушкулингизни осон қилади, албатта

☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️
Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Ҳаёт фалсафаси фанидан дарс ўтаётган профессор аудиторияга қўлида идиш кўтарганча кириб келди. У ҳамма кўриши учун идишни баландроқ кўтариб:
– Бунинг оғирлигини биладиганлар борми? – сўради.
“50 мг! 100 мг! 125 мг” – деган жавоблар янгради.
– Ўлчамасдан туриб, буни аниқ айтиш қийин. Лекин менинг саволим шундай: агар буни бир дақиқа кўтариб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нима, – талабалардан бири жавоб берди.
– Яхши. Агар бир соат кўтариб турсам-чи? – яна сўради профессор.
– Қўлингиз оғрийди, – деди бир талаба.
– Тўппа-тўғри! Агар бир кун шу кўйи турсам нима бўлади?
– Қўлингиз увушиб, ҳеч нарсани сезмайди, мускулларингиз толиқиб, жонингизни азоблайди. Кейин сизни касалхонага олиб кетишади, – талаба қизнинг куйинчаклик билан қайтарган жавоби аудиториянинг кулгисига сабаб бўлди.
– Тўғри, айтинг-чи, бу идишни узоқ кўтариб турганимда унинг вазни ортадими? Таним шунинг учун азобланадими? -  Аудитория бир овозда “Йўқ!” дея жавоб қайтарди.
– Бу азобдан халос бўлишим учун нима қилишим лозим?
– Идишни ерга қўйинг!
– Тўппа-тўғри! Унутманг, ҳаётдаги муаммо, ташвишлар ҳам шунга ўхшайди: қанча узоқ кўтариб юрсангиз, улар сизни шунчалар кўп қийноққа солади, – фикрини якунлади профессор.


Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌧🌨🌨АССАЛОМУ
🌨🌨🌨🌨🌨алайкум!!!

БУГУН 1⃣1⃣➖ФЕВРАЛЬ.
ХАФТАНИНГ СЕШАНБА КУНИ.
Ҳар қандай тун ортидан тонг келади!
Уйғондингизми? Бахтлисиз! Меҳр муҳаббат кунига марҳамат!
Бу гулдаста 💐💐 сизга гўзаллар! Муҳаббат изҳорини эшитганлар, қалбида асраганлар, умр бўйи юрагида кимнидир исмини авайлаганлар кўнгил байрами билан!
Хайрли тонг, азизларим!

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР ❣

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
- Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, - дебди ота.
- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,-дебди ўғил.
- Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, - дебди ота.

Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
- Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.

Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
- Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг.
Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, - дебди.


Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум
БУГУН 🔟➖ФЕВРАЛЬ.
ХАФТАНИНГ ДУШАНБА КУНИ

Яна бир гўзал тонгда соғ–саломат уйғотган Роббимизга Ўзининг Жамоли ва Буюклиги қадар чексиз ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.
Сизларга сиҳат➖саломатлик, ахли хонадонингизга файзу-барокатлар, оилавий бахт, осойишталик ва хотиржамлик тилаб қоламиз!

Кун давомида аъло кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин..!💜😊👌

ХАЙРЛИ ТОНГ ЯХШИЛАР!

☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️
Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хаёт жуда тез ўтиб кетади ва у қайтиб келмайди. Шундай экан, бировга яхшилик қилишдан кўра лаззатлироқ иш бормикан дунёда?

Агар кўлингиздан келса, йиқилган кишиларни турғазиб қўйинг, чарчаган одамнинг оғирини енгил қилинг, бирон нарсага мухтож одамни кўрсангиз, ёрдам кўлини чўзинг, ақл сўраганнинг маслахатгўйи, йўл сўраганнинг рахнамоси бўлинг!...

🌙 Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!


Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


ВИЖДОН АЗОБИ


(Ҳаётий воқеа)

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

Ибрат учун яқинларингизга улашинг!


✍ Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар



Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Ахлоқ ва номус деганда фақат АЁЛ ҳақида гапиришга тушган ҳар бир КИШИнинг у́зи беномус ва ахлоқсиздир!..

​©️ Умида Азиз

Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi


Ҳаётда муҳими - бахт.
Бахт ҳаммада ҳар хил бўлади. Бу ички ҳиссиёт
Сиз эккан гул гуллади - бахт.
Бир стол атрофига яқинларингиз билан жамландингиз - бахт.
Сиз севган инсон бор - бахт. Сизни севганлар бор. Севимли ишингиз бор. Бахтни кутиш керак эмас.
Уни ҳис қилиш керак!
Бахтлиман деб айтинг.
Алҳамдулиллаҳ бахтлиман!
Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
Бахтлиман деганлар ҲАВАС билан қарашсин.
Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
Бу муҳаббат қиссаси абадий бўлсин.
Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
Уни ҳар дақиқаси мазмунли ўтсин.

Бахтлиман денг, ҳа бахтлисиз ҳаётга бериб юборинг ӯзингизни..
муаммоларим деб ӯйлаетган ташвишларга бериб юборинг ӯзингизни.
Шу ташвиш шу муаммолар билан бахтлисиз.
Ҳар бир нарсада ҳикмат бор...
Баралла ҳаётга тик боқингда БАХТЛИМАН денг.

Ҳаёт сизга сен Бахтлисан деб жавоб қайтаради...


Яқинларингизга хам улашинг!
    👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi

20 last posts shown.