Forward from: Муҳрим
Кичкиналигимда катта давлатларнинг имкониятлари ҳам, пуллари ҳам, қудрати ҳам катта, кичкиналариники эса кичкина бўлади, жуда миттиларида эса на қудрат ва на пул бўлади, деб ўйлардим. Энди, биз кичкиналигимизда катта давлатлар ҳам катта давлатлардек эди-да – бурнидан мишиғи оқиб, арзимас баҳона билан қўшниси билан уришиб юрадиган йиғлоқи болага ўхшамасди.
Лекин мен катта давлатлар аслида майда, майда деб ўйлаганларимиз тасаввур қилганимиздан кўра қудратлироқ бўлишини биринчи марта тахминан 20 йилча аввал, газетада “Пахтакор” футбол клуби раҳбари билан эълон қилинган интервьюни ўқиб билиб қолганман – унда “Пахтакор” ҳуқуқий жиҳатдан қўшма корхона экани, жамоанинг эгаси “Элсун Инвест” деган Ўзбекистон-Лихтенштейн (Лихтенштейн, Карл!) компанияси экан айтилганди.
Мен, албатта, Лихтенштейн деган давлатча борлигини билардим, лекин шугина миттивойдан кимдир келиб, Ўзбекистонда қўшма корхона очиши мумкинлигини ҳеч хаёлимга келмаганди. Жуда ҳайратда қолганман. Нима десам экан – мен бола эдим, содда эдим, кўчада “Фалонистон Нон” Ўзбекистон-Британия-Эрон-КХДР қўшма корхонаси” деган ёзувни кўрсам, ростдан ҳам Лондондан алоҳида Дэвид, Теҳрондан алоҳида Довуд, Пхеньяндан алоҳида Донг келиб, ўртага пулни қўйиб, Учтепада шу кичкина “дока-хлеб”ни очган, деб ўйлардим-да.
Кейин-кейин билдим – бу Дэвид, Довуд, Донгларнинг учаласи ҳам аслида ўзимизнинг битта-яримта қоракўз бўлишини. Кейин-кейин билдим – Лихтенштейнга ўхшаш митти давлатлар офшор деган нарса бўларкан, “пулювар”ларга, хусусан, ўзимиздаги пихини ёрган қоракўзларга қулай шарт-шароит таклиф қиларкан, улар кейин у ердан фирма очиб, Ўзбекистонга “инвестиция киритаркан”. Шу тариқа Лихтенштейн, Люксембург, Кипр, Ҳонконг ва ҳоказо миттилар Ўзбекистонда қўшма корхоналар очаркан.
Бахтимизга, ҳозир интернет замони. “Лихтенштейн компанияси “Пахтакор”ни сотиб олибди”, деб ҳайрон бўлиб ўтиришга ҳожат йўқ. Қидиришни билсанг бас, бу “лихтенштейнлик” ҳақиқатан ҳам лихтенштейнликми ё тошкентликми (балки ён қўшнингдир?), аниқлаб олишинг мумкин. “Ўзбекистон иқтисодиётига фалон миллиард доллар сармоя” киритаётган компаниянинг ўзи шунча пули борми-йўқми, билиб оласан. Қидиришни билмайдиганлар учун ўзимизнинг “Фактчекнет.уз” каби ўзбекча ресурсларимиз қўлланма ҳам тайёрлаб қўйган.
Бу ёзувлардан мақсад – ҳамма нарсага ишониб кетавермаслик керак, айтилаётган гап-сўзларни бирров бўлса-да фактчек қилиб туриш соғлиқ учун фойдали.
PS. Юқори тавсия қилинган қўлланма халқаро манбалар асосида ишлаш ҳақида, “Фактчекнет.уз” шуни маҳаллий манбалар асосидаги версиясини ҳам тайёрласа, нур устига нур бўларди. Масалан, мен давлат харидлари порталидан керакли нарсани қандай қилиб излашни билмайман, порталнинг ўзини ҳам тушунмайман. Аслида осондир, балки.