#хотира
"Топмоқ — йўқотмоқдир,
Йўқотмоқ — топмоқ.
Сен сўлиб, Мен яшаб,
Тўлишимга боқ.
Сенсиз топганимдан
Кўпроқ йўқотдим —
Сен мени юпатдинг,
Сени йиғлатдим.
Сен мени яратдинг,
Сени тугатдим.
Уялмай ОНА деб,
Келишимга боқ!"
Муҳаммад Юсуф — шеъриятга самимият ва муҳаббат руҳини олиб кирган, халқнинг дарду армонлари билан яшаган ардоқли шоирларимиздан бири. У қайси мавзуда ижод қилмасин, шеърларидаги оддий ва самимий мисралар қалбингизни тўлқинлантиради.
Бугун, 26 апрел — Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун (1954-2001)
Ўзбекистон халқ шоирининг хотираси қалбларда абадий қолади.