Jaloliddin Rumiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Asl ishq kanali! Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar.
Ishq tarannumlarini his eting...
Reklama xizmati va
Murojaat: @Yahyobek_I_H

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


УЙДАГИЛАРНИ БАДЪАТЛАРДАН ҚАЙТАРОЛМАДИМ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамдлар булсин мени ҳидоятга йўллаб қўйганига ҳам 3 йил бўлиб қолди, Марузалар эшитаман диний китоблар ўқийман, шунинг учун ҳозирги кундаги бидиатлар ҳақида малумотга эга бўлдим. Уйимдагилар эса бидъат, ирим сирим тарафдорлари, қачонки мен уларга бу нотўғри деб айтсам мени эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди. Ҳаттоки сан бошқа динга ўтиб кетгансан деган сўзларни ҳам айтишди. Улар(Онам ва отамнинг онаси яни бувим)ни бу ишларидан қайтаролмаяпман, айтингчи улар қилаётган бидъат ҳирофотлар, иримларига кўз юмсам бўладими? Чунки улар мени гапиришимни заррача ҳам ҳоҳлашмаяпти ва уларга ақл ўргатиб гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман, уларга амру маруф наҳий мункар қилмасам гуноҳкор бўлмайманми? 

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шошилманг, ҳаётингизда ҳеч бўлмаса ўз оилангизни ўнглашни ҳаракатини қилинг. Бунинг учун асло шошилманг. Сиз ва сиз каби ёшларга насиҳатимиз: ҳеч бир инсон хусусан узоқ йиллик ботқоқда юрганлар сизни бир икки бор қилган насиҳатингиз билан ўзгариб қолмайди. Буни тушунинг, сиз ўзингиз ҳидоят топгунингизча қанча вақт ўтди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо.

Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Сиз асло уйдагиларга қўпол муомалада бўлманг, баҳс мунозара ҳам қилманг. Аксинча жоиз бўлган илтимосларини дилидан муҳаббат қилиб юборадиган даражада адо қилишга ҳаракат қилинг. Ўзи фосиқ фожир бўлган тақдирда ҳам сизни самимийлигингизни ҳис қила олсин. Сиз оилам деб эъзозлашингизни ҳис қилсин. Бир кун келиб сиз кутган ҳолат ҳам албатта бўлади. Улар ҳаққига ҳидоят сўраб тўхтамасдан дуолар қилинг ҳамда “Аллоҳим Сен қайси ҳолатимизга рози бўлсанг мени ўшанга муваффақ қилгин, ҳидоятга солгин” деб дуо қилишига кўниринг.

Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  

وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا۝

20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
Сабрнинг мукофоти қуйидаги “Оли Имрон” сурасидаги оятда баён қилинган. 

وَاللّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ۝ 

 146...Аллоҳ сабрлиларни севадир. 

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/144189)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


Forward from: 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
ҲАМШИРАЛАР ҲИЖОБ ЎРАШИ
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хамширалар хижоб ўраса бўладими, лекин ишда форма калта кийишга мажбурмиз. Мен нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Энг ачинарлиси дунёни ривожлангану ва ривожланмаган ҳамма мамлакатларда инсонни диний қадриятини қадрлашади. Дини тақозо қилгандек кийинишга рухсат беради. Ташқи кийими ички хиссиётига мувофиқ бўлишига рухсат беради. Бизда ички низом деб бутун бошли конституцияга зид иш қилишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам авратингизни беркитинг. Ҳар бир ҳайз кўриш ёшига етган қиз авратларини беркитиш фарз. Беркитмаса гуноҳкор бўлади. шариатимизда ҳижобга кириш ёки чиқиш деган нарса йўқ. Аврат жойларни бегоналардан яшириш деган нарса бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/152393)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


📌 “Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
📌 “Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


МЕНГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГЛАР
#дуо

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёмон ҳаёллар ва тез жаҳлим чиқадиган бўлган, бу учун нима қилишим, қайси дуони ўқишим керак? Намозда ҳам гоҳи жойларида адашиб кетаябман, бунда нима қилишим керак? Ёрдам беринг.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Ҳадиси шарифларда билдирилган дуолар қуйидагилар: “Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
📌 “Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
📌 “Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
📌 “Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий)
(“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
📌 “Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
📌 “Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (Имом Аҳмад)
📌 “Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
📌 “Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади)
📌 “Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
📌 “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) “
📌 “Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) (Имом Раббоний ҳазратлари дин ва дунё зарарларидан сақланиш учун ҳар куни беш юз марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” ўқирди. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатганидан кейин 100 мартадан саловот айтарди.)
📌 “Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
📌 “Кунда 25 марта “Аллоҳумма борикли фил мавт ва фи ма бадал мавт” ни ўқиган киши шаҳид бўлади.” (Радд-ул мухтор)
📌 “Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
📌 “Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
📌 “Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
📌 “Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак)


АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

CАВОЛ: Уйимиз туман марказида бўлгани учун тўртта масжиддан муаззин азон чақирганда оз-оз вақт фарқи билан тиниқ эшитилади. Бу ҳолатда муаззинга қандай эргашиб қайтариб туриш керак ва азон дуоси қандай ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонга (паст овозда) жавоб қайтариш мустаҳабдир. Эшитувчи хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ пок, хоҳ жунуб бўлсин фарқи йўқ. Баъзи уламолар азонга жавоб қайтаришни вожиб дейдилар.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади. "Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Баъзи уламолар азонга жавоб бериш фақат тил билан эмас, балки масжидга бориб намоз ўқиш билан бўлади, деганлар.

Бир нечта азон эшитилса, биринчи эшитилганига жавоб берилади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ


🔸 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸 Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸 Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ ﷺга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸 Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
📗 Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (✍️ Ибн Асокир ривояти).

🔸 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ ﷺ ражаб ойида рўза тутганлар.
📗 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ ﷺ рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

⚡️ P.S. Бугун шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


🎅 ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида

❓CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.

Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ

яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).

Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ
#намоз

❓CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

❗️1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

❗️2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

❗️3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


УНАШТИРИЛГАЧ КЎРИШИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 ҲИЖОБГА КИРСА БЎЛАДИМИ?
#аврат

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни ўрганяпман, ҳижобга кирмоқчиман. Намоз ўқишни яхши билмасдан туриб ҳам ҳижобга кирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жуда ҳам яхши бўлади, бир фарзни бажарган бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌


УМРАГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Уйланишда маҳрга аёлимга умрага олиб бораман десам бўладими? Маҳр ўрнига ўтадими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра ёки ҳажга олиб бориш ваъдаси маҳр бўлмайди. Уларнинг пулини берса, маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Forward from: ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
САХИЙЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
#илм

Илм йўлидаги саховат саховат поғоналарининг энг олий чўққисидир! Илм тарқатмоқ мол тарқатмоқдан афзалдир, негаки, илм молдан шарафлироқдир! - Ибн Қаййим раҳимаҳулллоҳ.

📚 Мадориж ас-соликин.2 / 281 – Б.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


🤝 НОМАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН КЎРИШГАНДА
#ҳалол_ҳаром

❓CАВОЛ: Биз қариндошлар билан йиғилганда кўплаб номаҳрам опаларим билан кўришишга тўғри келади. Кўришгандаям юзни бир-бирига текказиб кўришиш керак бўлади. Биламан гуноҳ, қайтаришни иложи йўқ, чунки гап айтсам "Сен фалонийсан, тугунсан" деган гаплар бўлади. Катталар бепарво, нима қилай устоз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам аёл қизлар билан қўл бериб кўришиш шаръан ножоиз ишдир. Қариндошларингизни “Сен фалонийсан, тугунсан” деган гапларига эътибор берманг. Уларнинг гаплари ҳеч бир асосга эга эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрисида бир қанча ҳадислар келган:

عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لأن يُطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمسّ امرأة لاتحلّ له." رواه الطبراني

📗 “Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига темирдан бўлган игна санчилиши яхшироқдир” деганлар.
(✍ Имом Табароний ривояти).

Динимиздан узоқлашиб, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, уларга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибатида, ҳозирда динимизга ёт бўлган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни динда чуқур кетган, динни қийинлаштирганликда айблаб, “инсонни ўзида бўлса бўлди, ўзинга тўғри бўлсанг бўлди” каби гапларни келтирадилар.

Амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш ҳам ана шундай тушунчаларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

📗 “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегиши яхшироқдир” деганлар
(✍ Имом Табароний ривояти).

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


🧕 МАКТАБДА РЎМОЛНИ ОРҚАДАН ЎРАЛСА
#аврат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187234)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔸🔸🔸

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187007)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ФОЛБИННИНГ ГАПИ
#эслатма

CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
📌 Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#эслатма

📌 Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_855

ЎЛГАНЛАРНИНГ ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ЗИКР ҚИЛИШ


اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗
 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар».

✍ Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда. Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#эслатма

📚 “Аддаау ваддавааъ” номли китобда:

📌 “Кўзни номаҳрам аёллардан тийиш кишига ҳақ билан ботилни ажратиб оладиган фаросатни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло банда қандай амал қилса, ўша амалнинг жинсидан бўлган мукофотни беради. Кўзини ҳаромдан тийган кишиларнинг қалбига нур бағишлайди ва унга илм, иймон, маърифат ва фаросат эшигини очади. Яна кўз билан қалбнинг ўртасида боғлиқлик бор. Бири кесилган нарсадан бошқаси ҳам кесилади. Иккиси ҳам саломат ёки фасод бўлса, бошқаси ҳам саломат ёки фасод бўлади. Кишининг қараши фасодга учраса, қалби ҳам фасодга учрайди. Саломат қолишда ҳам шундай”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸


КАСБ ТАНЛАШ
#эслатма

📌 Иш танлашда шариатни мезон қилиб олинг. Ҳаром ёки макруҳ ёки шубҳали касбдан узоқ бўлинг. Қобилиятингиз ва маҳоратингизга мос бўлган, ибодатларни тўкис адо қилишга шароити бор бўлган энг мақбул ишни танланг ва ўшани ихлос билан бажаринг. Бор кучингизни сарфланг. Аллоҳ таоло ўзи барака ато қилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

20 last posts shown.