“Бу инсон мени танирмикан?!.”
Маматқул Хазратқулов! Ўн беш йилча аввал Маматқул ака ҳақида эшитиб бошлаганман...
Гоҳ-гоҳида Самарқанддаги ижодий тадбирларда кўриб қолардик. Шахсан мен у кишига яқинлаша олмасдим, суст босарди. Кўпинча яримтабассум билан юрардилар, лекин ҳайбат баланд бўлгани учунми, чегараларни бузолмасдим. Ёш ижодкорлар навбатда туриб кўришсак, “Мени танирмиканлар”, деб ичимда ўйлаб қўярдим. Биз учун афсона эдилар.
Шукурки, бугун Маматқул ака баъзан телефон қиладилар, баъзида ёзиб қоладилар. “Исомиддин мана бу билан табриклайман. Мана буни яна бир ўйлаб кўринг”, дейдилар. Ишонинг, бу инсондаги синчков нигоҳ, сўзни фарқлаш бугунги кунда камёб. Ўзингизча таҳрирлардан баландлаб кетдим, деб турганингизда “жойингизни кўрсатиб” қўядилар...
Баъзи бачкана ёзувларимни Маматқул ака кўрмадимикан, деган ҳадик пайдо бўлган менда. (Вақтида Абдулла Қаҳҳор нигоҳидан қўрққан ёшлар бўлган. Шуни ҳис қиляпман).
“Гладиолус”ни ўқияпман. Маматқул аканинг ушбу китобида бошқа бир катта адибимиз, мактабдош дўстлари Асад Дилмурод ҳақида ёзган эсселарини оғир олдим. Асад ака билан уч-тўрт марта телефонда суҳбатлашганман, атиги икки марта учрашганман. Эссе орқали у кишини қайтадан танидим, оғир, бироқ мантиқли, драматик ҳаёт йўлини босиб ўтганларига амин бўлдим.
“Гладиолус”даги эсселарни ўқиб, хаёлимдан бир фикр ўтди. Маматқул ака бу дунёни тарк этган замондошлар, устозлар, дўстлар ҳақида ёниб, йиғлаб, эзилиб, бисотдаги энг яхши сўзларни тўкиб ёзган. Бу гапларини устоз уларнинг ҳаётлик чоғларида айтиб улгурганмикан? Шу ҳақда ўйладим.
Яхши гапларимизни айтиб улгурайлик. Инсонлар “эссе”ларимизни ҳаётлик чоғда ҳам ўқишсин...
Маматқул акада юзлаб шогирдлар бор. Суҳбатларини олаётган, у киши билан мулоқотда бўлиб турган шогирдлар ичида балки энг ёшидирман. Янаям билмадим.
Бир гап, агар Маматқул ака бугун нуроний бўлсалар, шу киши каби нуроний бўлайлик. Ўша ёшимизда ҳам ақл-фаросат, теран дунёқараш бизни тарк этмасин. Маънили, манфаатли суҳбатдош бўла олайлик. Бу инсонда бугун ҳам бугуннинг одамларига, ёшларига ўргата оладиган улкан хазина бор. Миллат элитаси, зиёлиман, деган қатлами борки, ҳозир ҳам Маматқул акадан кўп нарсани олишига аминман.
Маматқул ака ўзбек журналистикасининг йирик вакили. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, катта адиб ва жамоат арбоби. “Йирик” сўзи устознинг ўзига ҳам, ижодига ҳам, қалбига ҳам бирдек дахлдор.
Охирги суҳбатимизга ҳам кўп бўлмади, телефонда ярим соатдан ортиқ вақт ажратдилар. Демак, ҳар ненинг вақти, фурсати бор. Маматқул ака энди мени танийдилар!..
Исомиддин Пўлатов.