СЎЗ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Isomiddin Po‘latovning shaxsiy kanali. She'rlar, qatralar, fikrlar...

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Жиддий_қаранг

Оламшумул инсонлар машҳурликка шунчаки, эришмайди. Улар фундаментал қарашлари билан нафақат ўз даври, балки кейинги авлод учун ҳам нимадир фойдали илм қолдириб кетишади.
Стив Жобс шундай инсонлардан бири. У шунчаки дунёнинг бадавлат одами эмас, ҳақиқий лидер сифатида эсланади. Жаноб Жобснинг 2005 йилдаги “Стэнфорд нутқи” жуда машҳур. Ўша нутқни сизларга ҳам илиндим. Дўстларингизга, шогирд ва фарзандларингизга албатта улашиб қўйинг!

Стив Жобс:
Бугун сизлар билан ҳаётимдаги учта муҳим ҳикояни ўртоқлашмоқчиман. Шунчаки учта ҳикоя, лекин улар мен учун катта аҳамиятга эга.

1. Нуқталарни боғлаш

Мен Рид коллежда ўқий бошлаганимдан олти ой ўтиб, университетни ташлаб кетишга қарор қилдим. Бу осон қарор эмас эди. Ота-онам менинг олий маълумотли бўлишимни исташарди, лекин мен ҳаётимни қандай йўлга қўйишни билмасдим. Шунинг учун расмий дарсларни ташлаб, мени ҳақиқатан қизиқтирган фанларни ўрганишни бошладим.
Шулардан бири каллиграфия курси эди. Бу билимнинг менга қайси ерда керак бўлиши номаълум эди, лекин ҳарфлар санъати, композиция ва шрифтларнинг гўзаллиги ҳақида ўргандим.
Орадан ўн йил ўтиб, биз биринчи Macintosh компьютерини яратганимизда, айнан ўша билимлар ишга яради. Mac’нинг шрифт тизими шу қадар чиройли бўлишига сабаб – мен университетда ўша каллиграфия курсларини олганим эди. Агар мен бу дарсларга қатнашмаганимда, Mac ҳеч қачон бундай эстетик шрифтларга эга бўлмасди.
Шунинг учун ҳаётдаги воқеаларни олдиндан боғлаб бўлмайди. Фақат орқага назар ташлаганингиздагина улар қандай уйғунлашганини тушунасиз. Шу сабабли, ишонинг – агар севган ишингиз билан шуғуллансангиз, ҳаётингиздаги нуқталар албатта бир-бири билан боғланади.

2. Севиш ва йўқотиш

Мен 20 ёшимда Apple компаниясини гаражда ташкил қилганман. 10 йил ичида уни 2 миллиард долларлик компанияга айлантирдик. 30 ёшимда эса ўзим асос солган компаниядан ҳайдалдим.
Қандай қилиб бундай бўлиб қолди? Биз Apple’га тажрибали раҳбарни жалб қилган эдик ва вақт ўтиши билан у билан келиша олмай қолдик. Натижада, мен ўзим ишлаб чиққан компаниядан четлатилдим.
Бу ҳаётимдаги энг оғир синовлардан бири эди. Бир неча ой ўтиб англадимки, мен ҳали ҳам севган ишим билан шуғулланишни истардим.
Шунинг учун Pixar ва NeXT компанияларини ташкил қилдим. Кейин Apple NeXT’ни сотиб олди ва мен Apple’га қайтдим. Бугунги Apple – айнан ўша NeXT технологиялари асосида ривожланган.
Мен шуни англадимки, ҳаёт сизга оғир зарбалар бериши мумкин, лекин агар севган ишингиз билан шуғулланаётган бўлсангиз, бу зарбалар сизга тўсқинлик қила олмайди.

3. Ўлим ҳақида

Мен 17 ёшимда бир иқтибосни ўқиганман:
"Агар ҳар кунингизни сўнгги кунингиздек яшасангиз, бир кун келиб бу ҳақиқатга айланади".
Бу ибора менга ҳар куни шу саволни беришга сабаб бўлди:
"Агар бу ҳаётимдаги охирги кун бўлса, бугунги кунимни шундай ўтказишни истармидим?"
Бир неча йил олдин менда саратон борлиги аниқланди. Шифокорлар менинг бор-йўғи бир неча ой умрим қолганини айтишди. Аммо кейин биопсия қилинди ва бу муолажа билан даволаса бўладиган турдаги саратон эканлиги маълум бўлди. Мен операция ўтказдим ва ҳозир соғломман.
Шу воқеа менга бир нарсани ўргатди: вақтингиз чекланган, шунинг учун уни бошқаларнинг фикри билан яшашга сарфламанг. Бошқа одамларнинг фикрлари ва урф-одатлари сизнинг ўз ҳаётингизни яшашингизга тўсқинлик қилмасин.

Хулоса
✅ Нуқталарни олдиндан боғлаб бўлмайди, фақат орқага назар ташлаб уларнинг қандай уйғунлашганини кўриш мумкин.
✅ Севган ишингиз билан шуғулланинг. Агар ҳали топмаган бўлсангиз, изланишда давом этинг.
✅ Вақтингиз чекланган – уни беҳуда сарфламанг!


"Ҳар доим янгиликка ташна бўлинг, тажриба қилишдан қўрқманг."
Раҳмат!


👉 @Isomiddin_pulatov


Хоҳ ҳайвон бўлсин, хоҳ инсон бўлсин, бир неча аъзодан иборат бўлиб, бир жойда тўпланган мавжудотлар инстинктив тарзда ўзига бошқарувчи хоҳлаб қолади.

Густав Лебоннинг "Омма психологияси" китобидан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эшитиб кўрингда...


***
Ҳар бир авлод ўзини олдинги авлоддан ақллироқ, кейинги авлоддан донороқ ҳисоблайди.

Жорж Оруэлл.


Оқшом 23.00 дан ўтиб укам телефон қилди.

- Катта аям ўтиб қолибдилар, - укам гўдаклигида холамникида бир йилдан ортиқ яшаган. Шунинг учун катта ая, дерди.

Бир кун аввалги ҳолатни эсладим. Холамни кўргани бордим. Ёнларида онам ғамгин ўтирибдилар. Имо-ишоралар билан гаплашиляпти. Юрагим санчди - энг меҳрибон, хоксор, фариштадек холам жон талвасасида...

Секин қўлларидан ўпдим, юзларини ҳидладим. Ўша пайтда кўзлари жойида эмасди, ўзларини билмаётгандилар. Лекин сергак тортдилар. Қўллари билан пайпаслаб бошимни ушладилар, шивирладилар. Яқин бордим, нимадир деяптилар.

Диққат қилиб эшитишга уриндим, "Сизларни яхши кўраман, жонимсизлар", дедилар.

Титраб кетдим. Биласизми, нимани англадим. Инсонда ўлимолди ҳам миннатдорчилик кайфияти бўларкан. Холам шу лаҳзада ёнларида бўлганим сабаб фаросат билан раҳмат айтаётгандилар.

Ўлим яқин турганда дунё билан инсоннинг иши қоладими? Кимнингдир кўнглига қарашни ўйлайдими? Калима қайтариб, оғриқдан инграётган инсон кимнидир яхши кўришини билдира оладими?! Оларкан, ўзи узилаётганда ҳам дунёдагиларини ўйлашга куч топаркан...

Аммо кимнингдир кўнглига қарашга куч топиб ҳам ўлимни тўхтатиб туришнинг иложи йўқ. Яхши бўлсангиз ҳам, кўнгил одами бўлсангиз ҳам, бой ё фақир бўлсангиз ҳам ўларкансиз!

Онамга яқинлашдим. Йиғлаб шивирладилар: "Энг яхшимиз, энг беозоримиз холанг. Фариштадек инсон. Шу киши шунчалик қийналяптилар, бизнинг ҳолимиз нима кечади?!".

Мен ҳам шу ҳақда ўйлаб тургандим...

Ҳаммамиз ўтамиз. Ёмон бўлишга, ёмон яшашга ҳаққимиз йўқ!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! Ўзинг раҳматингга ол яқинларимизни?

348 0 8 19 25

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз қўрққан хавф яқинлашмоқда

Хитойда робот инсонга ҳужум қилди... Бу ҳақиқатан ҳам хавотирли сигнал.

Бир пайтлар "роботлар бир кун келиб бизга қарши чиқиши мумкин" деган тасаввур ҳали биздан жуда олисдаги воқеликдай туюларди. Лекин вазият бошқача тус олмоқда: бу хавфли тенденциянинг манбаи айнан робот эмас, балки сунъий интеллектнинг бошқарувдаги чексиз имкониятларидир.

Роботлар ҳали тўлиқ мустақил эмас, лекин AI тобора эркинлашиб, инсон назоратидан чиқиши мумкин. Биз металл ва моторлардан қўрқардик, аслида эса энг хавфлиси — сунъий интеллектга ҳаддан ташқари ихтиёр бериш.

Тараққиёт тўхтамайди. Бир неча йил олдин AI расм чизолмасди, ҳозир эса сураткашлардан яхшироқ ишлаяпти. Автопилот машиналар ҳозир секин юрмоқда, эртага эса улар мустақил қарор қабул қила бошлайди. Савол туғилади: қачон "назоратдан чиққан алгоритм" биринчи ҳалокатли хатосини қилади?

Хуллас, бу хавф аллақачон эшикни тақиллатяпти.


Навоий даҳшат ёзгане!

Байт
Не тошки, отса, ярам чокидин ичимга солиб,
Бузуғ кўнгулни тиларманки, айласам таъмир.

Маъноси:
Қанча тош отса, уларни ярамнинг чокидан ичимга олиб кириб, бузуғ кўнглумни таъмир айлай дейман.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаммада шунақами?))


Бироз тобим қочди. Ишга чиқолмадим. Баҳонада бироз дам оламан, деб ўйладим.

Йўқ, чучварани хом санабман. Дарс тайёрлаяпмиз... (Қани бу дарсликлар осон бўлса!)

Мени ишхонадагилар тушунди, қизим тушунмади: "Дадалар касал бўлмайди!" экан
))

P/S: Анави ng масаласини нимадир қилинглар ёки дарсни ўзларинг тайёрлатинглар келиб!)


#Фикр

Агар сизнинг ўзаро таниш бўлмаган, лекин ватанпарвар ва ҳалол икки дўстингиз бўлса, уларни албатта таништириб қўйинг. Алоқалари мустаҳкамланиши учун ёрдам беринг. Кўприк бўлинг. Шунда салоҳиятлар бирлашиб, улардан жамият ва халқ манфаат кўради. Улар катта кучга айланади.

Яхши инсонлар ўзларини ёлғиз ҳис этмасин. Ўзлари каби фикрлаётганлар, савияли инсонлар кўплигини билишсин, бирлашишсин.

Бўлмағур одамлар эса шундоқ ҳам бир-бирини топиб олишади...


Эрталабдан бери миямга ёпишиб олган фикр:

Ҳеч қачон китобдан парҳез қилманг, у семиртирмайди...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ретро


Forward from: SAFO tabriklash xizmati
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Abdujabbor akamizning o’z akalariga aytmoqchi bo’lgan dil izhorlarini yo’lladik!

"SAFO" tabriklash xizmati jamoasi nomidan ham Isomiddin aka Po’latovni bugungi tavallud ayyomi bilan tabriklaymiz!


Буюртма учун:+99893 306 98 88;
+99893 196 98 88;

Бизни кузатинг: https://t.me/SAFO888


Суратда уч гигант ижодкор - Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқулов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва улуғлар олдида кичрайиб кетган мен😎✊.

Уларни икки йил аввал Жомбой туманига таклиф қилгандик.


“Бу инсон мени танирмикан?!.”

Маматқул Хазратқулов! Ўн беш йилча аввал Маматқул ака ҳақида эшитиб бошлаганман...

Гоҳ-гоҳида Самарқанддаги ижодий тадбирларда кўриб қолардик. Шахсан мен у кишига яқинлаша олмасдим, суст босарди. Кўпинча яримтабассум билан юрардилар, лекин ҳайбат баланд бўлгани учунми, чегараларни бузолмасдим. Ёш ижодкорлар навбатда туриб кўришсак, “Мени танирмиканлар”, деб ичимда ўйлаб қўярдим. Биз учун афсона эдилар.

Шукурки, бугун Маматқул ака баъзан телефон қиладилар, баъзида ёзиб қоладилар. “Исомиддин мана бу билан табриклайман. Мана буни яна бир ўйлаб кўринг”, дейдилар. Ишонинг, бу инсондаги синчков нигоҳ, сўзни фарқлаш бугунги кунда камёб. Ўзингизча таҳрирлардан баландлаб кетдим, деб турганингизда “жойингизни кўрсатиб” қўядилар...

Баъзи бачкана ёзувларимни Маматқул ака кўрмадимикан, деган ҳадик пайдо бўлган менда. (Вақтида Абдулла Қаҳҳор нигоҳидан қўрққан ёшлар бўлган. Шуни ҳис қиляпман).

“Гладиолус”ни ўқияпман. Маматқул аканинг ушбу китобида бошқа бир катта адибимиз, мактабдош дўстлари Асад Дилмурод ҳақида ёзган эсселарини оғир олдим. Асад ака билан уч-тўрт марта телефонда суҳбатлашганман, атиги икки марта учрашганман. Эссе орқали у кишини қайтадан танидим, оғир, бироқ мантиқли, драматик ҳаёт йўлини босиб ўтганларига амин бўлдим.

“Гладиолус”даги эсселарни ўқиб, хаёлимдан бир фикр ўтди. Маматқул ака бу дунёни тарк этган замондошлар, устозлар, дўстлар ҳақида ёниб, йиғлаб, эзилиб, бисотдаги энг яхши сўзларни тўкиб ёзган. Бу гапларини устоз уларнинг ҳаётлик чоғларида айтиб улгурганмикан? Шу ҳақда ўйладим.

Яхши гапларимизни айтиб улгурайлик. Инсонлар “эссе”ларимизни ҳаётлик чоғда ҳам ўқишсин...

Маматқул акада юзлаб шогирдлар бор. Суҳбатларини олаётган, у киши билан мулоқотда бўлиб турган шогирдлар ичида балки энг ёшидирман. Янаям билмадим.

Бир гап, агар Маматқул ака бугун нуроний бўлсалар, шу киши каби нуроний бўлайлик. Ўша ёшимизда ҳам ақл-фаросат, теран дунёқараш бизни тарк этмасин. Маънили, манфаатли суҳбатдош бўла олайлик. Бу инсонда бугун ҳам бугуннинг одамларига, ёшларига ўргата оладиган улкан хазина бор. Миллат элитаси, зиёлиман, деган қатлами борки, ҳозир ҳам Маматқул акадан кўп нарсани олишига аминман.

Маматқул ака ўзбек журналистикасининг йирик вакили. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, катта адиб ва жамоат арбоби. “Йирик” сўзи устознинг ўзига ҳам, ижодига ҳам, қалбига ҳам бирдек дахлдор.

Охирги суҳбатимизга ҳам кўп бўлмади, телефонда ярим соатдан ортиқ вақт ажратдилар. Демак, ҳар ненинг вақти, фурсати бор.
Маматқул ака энди мени танийдилар!..

Исомиддин Пўлатов.


Ҳеч нарса сизни хатоларингиздек таъқиб қилолмайди. Қаерда бўлманг, улар сизни топиб олади...


Уйингга ошиқаяпсанми, демак сенда ҳаммаси яхши...


Жон Нэш: "Мен ақлимни йўқотдим, лекин ундан фойдаланишни қайта ўргандим".

У 30 ёшида шизофренияга чалинганди. Вақт келиб у касалликни енгиб ўтди...


Ҳашарот бўлиб уйғонсангиз...

Франц Кафканинг машҳур ҳикояси “Эврилиш” – бу инсон ва жамият ўртасидаги тенгсиз муносабатлар ҳақидаги оғриқли асар.

Асар қаҳрамони Грегор Замза бир куни ҳашаротга айланган ҳолда уйғонади. Энг қизиғи, бу ғайритабиий ҳодиса унга эмас, атрофдагиларга жиддий таъсир қилади. Илгари оиласи учун барча оғирликларни ўз зиммасига олган Грегор янги ҳолатида улар учун фойдали бўлмай қолади. Шу ердан бошлаб оила ва жамият ундан узоқлаша бошлайди, ҳатто унга нисбатан нафрат уйғонади.

Ёзувчига кўра, инсон қадри унинг шахсий фазилатлари, ҳис-туйғулари ёки эҳтиёжларида эмас, балки жамиятга келтираётган манфаатида. Грегор ҳашаротга айлангач, фойдали бўлишдан тўхтайди ва шу заҳоти уни тарк этишади.

Кафка ҳикояси орқали муҳим саволларни ўртага қўяди:

1. Грегорнинг оиласи аввал унинг меҳнатидан манфаатланган бўлса, кейинчалик у ортиқча юкка айланганда, ундан бутунлай воз кечади. Демак, энг яқинларингизни ҳам моддият сизга боғлайдими?

2. Ҳашаротга айланган Грегор руҳан инсонлигича қолади. Аммо унинг ёлғизлиги уни борган сари узлатга тортади. Бу жараён инсоний муносабатлардан маҳрум бўлган ҳар қандай кишининг ички дунёсида кечадиган фожеани ифода қилади.

"Эврилиш"ни ҳар гал ўқишда янги маънолар топишингиз табиий. Чунки бу асар сизни жамият, оила ва инсон қадри ҳақида яна бир бор чуқур ўйлашга ундайди.

Савол, нима деб ўйлайсиз, сиз бир куни ҳашарот бўлиб уйғонсангиз яқинларингиз сиздан воз кечишадими? Ёки аксинча, сиз нима қилардингиз?


Суқрот:

👉 Очлик - энг яхши таомдир.

👉 Гўзаллик бу қисқа муддат ҳокимлик қиладиган қироличадир.

👉 Аёлнинг севгиси эркакнинг нафратидан қўрқинчлироқдир. Бу энг хавфли заҳар, чунки у ёқимли.

👉 Мақтовга ҳам, ҳақоратга ҳам бефарқ бўлмаганлар, ҳаётда адашиб, олий мақсадларига етиб бора олмайдилар.

👉 Хато қилишнинг энг осон йўли бу - оммага эргашиш.

20 last posts shown.