ада яна нима гаплар бор?» деб суриштирар эди. Ниҳоят, бир куни маккалик йўловчилар бир янгилик топиб келдилар. — Ган кўп, эй Амр, — деди улар. — Макка худди бир дошқозондек қайнамоқда Абдулмутталиб авлодидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бириси пайғамбарлик даъвоси билан ўртага чикди. Ҳозир ҳамманинг оғзида шу гаплар бўлиб қолди... Амр бир дақиқа ҳам вақтини бой бермай, дарҳол туясига минди ва Макка томонга йўл олди. Қидирган одамини топган онда бир зум ҳайратдан ломмим деёлмай қолди. Каршисида юзидан нур ёғилиб турувчи, бағоят келишган, ёқимли бир инсон турар эди. Кўзлари бу одамнинг ғоят самимий, ростгўй эканига бир далилдек порларди. Узоқ йиллик ҳаётий тажрибаларига суянган ҳассос юраги гўё: «Бу одамга ишонмасанг, дунёда бошқа ишонса бўладиган инсонни қидиришинг беҳуда!» деяётгандек, тезтез ура бошлади. Ёнига ўтирди, баъзи бир нарсаларни сўради. Сўнгра: — Жуда соз. Мен ҳам сенинг йўлингни танладим, сенга имон келтирдим! — деди. Шаҳодат калималарини келтирди, мусулмон бўлди. Расулуллоҳнинг ( с.а.в.) ёнларида қолишни, У зотга қўлидан келганича ёрдам беришни истарди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг бу фикрларига қўшилмадилар. — Сен бу ерда қолсанг бўлмайди. Кўриб турибсан, ҳозир вазият жуда оғир. Сен яхшиси ҳозир уйингга қайт ва менинг ғолиб чиққанимни эшитган заҳотинг келиб менга қўшил, — дея маслаҳат бердилар. Амр ибн Абаса Расули Кибриёнинг бу амрларига бажонидил рози бўлди ва ўша заҳотиёқ уйига қайтиб кетди. Йиллар ўтар, бирон хушхабар эшитиб қоларман, деган умидда Амр келганкетганлардан Маккадаги аҳвол ҳақида сўрабсуриштирар эди. (Имом Муслим. 1 /569.) Ғифор қабиласида ўз ҳолича кун кечириб юрадиган акаука бўларди. Аканинг исми Абу Зарр, укасининг исми Унайс эди. Бир куни, Маккада пайғамбар чиқибди, деган хабар қулоқларига чалинди. Абу Зарр: — Туянгга мину, ҳозироқ Маккага йўл ол, эй Унайс. Булар миш-миш гапларми ёки ҳақиқатми эканини билиб кел, — деди. Унайс акасининг истагини бажо келтириш учун Маккага бориб келди. — Қандай хабарлар келтирдинг, эй Унайс?! — Бир одамни кўрдим. Эзгулик тарфдори, ёмонликнинг душмани экан. Бироқ халқ унга қарши. Абу Зарр бу жавобдан қониқмади:
— Дардга даво, чанқоқликни босадиган жавоб бўлмади бу гапларинг, эй Унайс! — деди юраги типирчилаб. Сўнгра тўрвасини елкасига осиб, қўлига ҳассасини олиб, ўзи йўлга тушди. Маккага келди. Ҳеч кимдан ҳеч нарса ҳақида сўрамади. Замзам сувидан ичиб, бир чеккада хаёл суриб ўтираверди. Оқшом тушган, кун корая бошлаган эди. Ҳамма биринкетин тарқала бошлади. Бир оздан сўнг Ҳарамда деярли ҳеч ким қолмади. Кечани шу ерда ўтказишдан ўзга чора йўқ эди. Шу пайт хали балоғат ёшига етмаган бир ўсмир унга яқинлашди. — Адашмасам, мусофирга ўхшайсан, шундайми? —деб сўради. —Ҳа, мусофирман. —Марҳамат қил, бизникига борамиз. Абу Зарр ўрнидан турди. Боланинг кетидан уйларига борди. Овқатландилар. Арабларнинг одатига кўра, ундан ким эканлиги, қаердан келганлиги сўралмади. Мусофир ҳам бу тўғрида ҳеч нарса демади. Тонгсаҳарда Абу Зарр «зора излаганимни топсам», деган умидда уйдан чиқиб кетди. Кеч бўлди ҳамки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида ҳеч бир хабар эшитмади. Коронғи тушар маҳали у яна кечаги жойига бориб ўтирди. Бир пайт: — Ҳой мусофир, кеча меҳмон бўлган уйингни йўқотиб қўйдингми? — деган овозни эшитиб, Абу Зарр ўгирилди ва кечаги ўемирни кўрди. Ўрнидан туриб, яна у билан кетди. Учинчи кун ҳам яна ортиқча гапсўзсиз ўша уйнинг меҳмони бўлди. Тонг отди. Келганидан бери роппароса уч кун ўтган, у ҳамон излаган кишисини тополмай сарсон эди. — Ҳой мусофир, нега ҳеч индамайсан? Бу ерларга нима мақсадда келдинг? Кдни, гапирчи, балки ёрдамим тегиб қолар? — деди ҳалиги ўсмир. — Агар сўзларимни сир тутишга ваъда берсанг, айтаман. — Менга ишонавер. — У ҳолда гап бундай. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир кишини қидираётирман. Пайғамбарман деб даъво қилаётган эмиш. Топа олсам, у билан суҳбатлашмоқчи эдим. Менга ёрдам бера оласанми? — Сен қидираётган одам амакимнинг ўғли бўладилар. Менинг исмим Али, ҳозироқ у кишининг ҳузурларига боришимиз мумкин. Орқамдан измаиз борасан. Агар хавфли бир нарсани сезсам, деворнниг тагига қайтиб келаманда, сенга ишора қиламан. Сен мени кутмай, тез орқаг