Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Ислом» жомеъ масжидининг расмий канали!
https://taplink.cc/sahifalarimiz
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Info_savol_javoblar_bot 📧
http://savollar.muslim.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​НИКОҲДАН КЕЙИН ЭР ВАФОТ ЭТГАН ҲОЛАТДА МАҲР, ИДДА ВА МЕРОС МАСАЛАЛАРИ
#маҳр #идда
#мерос

❓1563-CАВОЛ: Куёв тўй куни келиннинг уйидан никоҳланиб қайтаётганида автоҳалокатга учраб вафот этди. Келин бу ҳолатда қандай идда ўтиради. Маҳр ва мерос масалалари қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда келин ўлим иддаси, яъни тўрт ойу ўн кун идда ўтиради. Ўлим иддасида яқинлик ёки хилвати саҳиҳанинг бўлган-бўлмаганининг аҳамияти йўқ.
Бу ҳолатда келин белгиланган маҳрни тўлиқ олади. Агар келин маҳр олишдан воз кечса, марҳум эр аёли олдидаги қарзидан қутилган бўлади.
Мерос ҳам шундай. Яъни келин эрига тегишли мол-мулкдан мерос олишга ҳақли бўлади. Бир муддат бирга яшаган ёки яшамаган бўлишининг аҳамияти йўқ. Шундай экан ушбу келин хоҳласа меросни талаб қилиши, хоҳласа ҳаққидан кечиши дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

@Islom_jome_masjidi


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг.


ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)


@Islom_jome_masjidi


#Тиловат

🎙 "Каҳф сураси"
👤 (Расулжон қори)

📔 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

🔗 Улашинг: @Islom_jome_masjidi


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: @Islom_jome_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
  
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»
 
Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин».
(Имом Суютий Хасоис ул-жумъа)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Жумъа
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил 21-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


Forward from: Muslim.uz
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – муштарак тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.


💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.


💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi


•Ким шаҳватини оёғи остига олca (уни енгса), шайтон унинг соясидан ҳам қўрқади. Кимнинг мулойимлиги ҳавои-нафсидан устун келса, ана ўша одам ҳақиқий ғолиб чиққан олимдир.

©Ваҳб ибн Мунаббиҳ рoҳимаҳуллоҳ.

@Islom_jome_masjidi


КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизни аҳли дўзахнинг кўпи эканингизни кўрдим..»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, аёл қовурғадан яратилган. Уни ҳечам тўғрилай олмайсан. Ундан фойдаланмоқчи бўлсанг эгрлигича фойдалан. Агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан. Унинг синиши талоқидир»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар......»
Ибн Можжа ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ҳамда дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)


@Islom_jome_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТЕЖАМКОРЛИКДА БАРАКА БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنَّك عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканлигини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳумма иннака ъафуввун карийм, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил 20- феврал.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


Forward from: Muslim.uz

16 last posts shown.