#мулоҳаза
Тараққиёт ва ҳаёт тарзимиз
Бугун тезкор етказиб бериш, насия савдо ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатувчи онлайн платформанинг фаолияти кенгайиб бораётгани ҳақидаги маълумотни ўқиб, янги технологиялар, янги-янги хизмат турлари ривожлангани сари биз дангасалашиб бораётганлигимиз ҳақида ўйлаб қолдим. Уйда овқат қилишдан кўра кафега бориб овқатланиб келиш ёки уйга тайёр овқат буюртма қилишга анча ўргандик. Бу балки вақтимизни тежар, лекин шу билан бирга дангасалигимизни ҳам орттиряпти, аҳли аёлимиз ва фарзандларимизни ҳам дангасалашишига, оила аъзолари учун бирор бир таом ёки ширинлик тайёрлаб бергандан кўра кўчадан тайёрини буюртма қилиб олиб келтиришга ўргатяпти. Илгари бувиларимиз “келиним чаққон, бир пасда битта овқатни тайёрлаб олдимизга қўяди”, деб ёки “набирамни қўли ширин, жуда ажойиб пишириқлар пиширади”, деб алқаб дуо қилишган бўлса, ҳозирга келиб “қайси жойдан буюртма қилдинглар”, деб сўрайдиган бўлишяпти. Бу ҳам майли, чоғимизга қараб эмас, нафсимизга қараб яшашга ўрганяпмиз. Бирор нима керак бўлса ишлаб, пул тўплаб 3-4 ойда олармиз дейиш ўрнига ўша нарсани дарров насияга сотиб олишга одатланяпмиз. Насия дегани қарз эканлигини, қарз бўлганда ҳам анча қиммат қарз эканлигига эътибор қилмаяпмиз. Натижада топган тутганимиз ўша қарзларни тўлашга кетиб, биз яна янги қарзларга кириб кетяпмиз. Фарзандларимиз ҳам истаган нарсаси ҳозироқ ёнида пайдо бўлишини истайдиган “истеъмолчи” кайфиятидаги инсонларга айланиб қолишяпти. Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.