Insontaqdiri


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


ҚАФАСДАГИ БE ОЗОР ҚУШИМ.

Учай десанг уча олмайсан,
Қанотлари қайрилган қушим,
Йиғлай десанг йиғлай олмайсан,
Қафасдаги бе озор қушим.

Билишмайди ҳар тўкган ёшинг,
Тугаб биттар тинмай бардошинг,
Айтай десанг йўқдир сирдошинг,
Қафасдаги бе озор қушим,

Кетолмайсан учолмайсан ҳам,
Гулни ҳидлаб қучолмайсан ҳам,
Топмайсан ҳеч биргина малҳам,
Қафасдаги бе озор қушим.

Синди қанча орзулар чил чил,
Синди қанча ишонган кўнгил,
Мендаги дард сен билан бир хил,
Қафасдаги бе озор қушим.

Оғир қандай вақтлар санамоқ,
Дардимизга шерикдир чақмоқ,
Кел сен билан бўлайлик ўртоқ,
Қафасдаги бе озор қушим,

Йиғламаймиз кел бундан буён,
Орзу қилиб сўнмаймиз ҳар он,
Сен бу ёқда мен эса бир ён,
Қафасдаги бе озор қушим.

Дейишади вақт олий ҳакам,
Қўлни қўлга берайлик маҳкам,
Бир кун дард-а топилгай малҳам,
Қафасдаги бе озор қушим.

Титраб турар танангдаги жон,
Талпинасан излайсан имкон,
Гўё умринг азобга макон,
Қафасдаги бе озор қушим.

Қалбинг тўлган хайқириқларга,
Кўнглинг доим дард билан бирга,
Боригинг келар баҳт деган ерга,
Қафасдаги бе озор қушим.

НАВРЎЗ ЗИЁ


Ассалому алайкум барчага. Бу шеърим Менинг энг яқин Дўстим Шодиёнага бағишланади!

Бир Дўстим бор йўқламасам йўқлайдиган.
Хафа бўлсам ярим кўнглим тўқлайдиган,
Гоҳ ортимдан ғийбат қилса душманларим,
Қараб турмас дарров  унга дўқлайдиган,

Бир Дўстим бор мендан гумон қилмайди ҳеч,
Ташвиши кўп. эслаб қўяр тинмайди ҳеч.
Мен тушунмай ярим кўнглин оғритсам ҳам,
Сирим сотиб ортдан пичоқ урмайди ҳеч.

Бир Дўстим бор қалбда иймон юздан маълум,
Яширмайман кўздан маълум сўздан маълум,
Чеҳрасига бир боқсам дил яшнайди,
Чунки унинг дуо қилган ўздан маълум.

Бир Дўстим бор шеърлар айтиб қалб тузатган,
Синов келса чекинмайин қўл узатган,
Кетиб қолсам узоқларга айро бўлиб,
Гапирмайин ортимдан лек жим кузатган.

SHarbathona✍😜




Poyingni o'pganga parvo qilmasdan nega men qaysarni sevishingni ayt?🤔


- Хой, Мажнун, кўрмадингми, намоз ўқияпман. Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Лекин мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим, сен Aллоhнинг ишқида, мени қандай кўрдинг?

Хазрат Навоий «Лайли ва Мажнун»


​​Hayotdagi eng go‘zal narsalardan biri hech bir izohsiz seni tushunadigan insonni borligi❤🦋






Asta-sekin odamlar sizni umuman qiziqtirmasligini va bu sizni umuman bezovta qilmasligini sezasiz..




seni yo'q qilaman deganlar qayerga yo'qolib qoldiya odam xavotir ola boshladi😁


"Kattalarning hammasi yaxshi bo‘ladi"

deb o‘ylaydigan bolakayga aylangim bor😕


Билмоқ учун оламниг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз ,беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.

Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин хаёт,
Болаларга беринг дунёни.

Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.


Ishqdan toj kiygan ko'ngilga xukmrom❤


Oltindan toj kiygan Dunyoni boshqarsa..... 👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ertalabdan uy yig'ishtirishga astoydil shaylanayotgan man...😌


Milliard dollarsiz uyg'ongan yana bir tongingiz xayrli bo'lsin!😁


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Умрим ўткани сари дунё деб аталмиш малъун матоҳга ўзим хоҳламай муҳаббатим ортиб бормоқда, унда кўплаб жиноятлар содир этиб қўяябман.

Аммо шунга қарамай, нақадар гуноҳлар уммонида сузмай, Роббимни ал-Ғофур ар-Роҳийм сифатлари бор экан, тавба эшиклари очиқ экан, умидимни сўндиришга, тўҳтаб қолишга ҳаққим йўқ.

Надомат ила тавба қилиб, йўлимда давом этаман. Манзилга йўлдагилар етиб боргай, йўлдан чиқганлар эмас…


🍃@InsonTaqdiri🍃


Сенга ëмонлик тилаган инсонларга хам сен яхшилик тилайвер.
хар ким ниятига яраша насибасини олаверади.



20 last posts shown.

292

subscribers
Channel statistics