INSAYDER


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insayder_reklama_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қозоғистонда бир оилада етти нафар ўзбекистонлик, жумладан беш нафар бола ис газидан вафот этди

2 март куни Бошқудуқ қишлоғида бир оиланинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юз берган. У ердан етти кишининг жасади топилган бўлиб, уларнинг беш нафари вояга етмаган шахслардир.

Манғистов вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг дастлабки версиясига кўра, фожиа газ ускунасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юз берган. Аниқланишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонда вақтинча яшаб келган.

@insideruzbek


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро И.И. ижтимоий тармоқлар орқали Саҳро лочини (шахин) қуши ноқонуний сақлаб келинаётгани ва сотувга қўйилгани аниқланган.

@insideruzbek


Янги HUAWEI nova 13 сериясикуч, услуб ва инновациялар бирлаштирилган!

⚡️ АI технологияли ақлли камера – идеал мимикани танлаш имконияти билан мукаммал суратлар
⚡️ Ултра тез қувватланиш – атиги 9 дақиқада 50% гача заряд
⚡️ Кучли процессор ва чиройли дизайн – юқори унумдорлик ва нафислик уйғунлиги

Кўпроқ имкониятлар учун яратилган!

Бепул етказма: texnomart.uz
Телеграм: @texnomart
Алоқа учун: +998 71 209 99 44
реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андижонда Damas 10 ёшли қизалоқни уриб юборди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборди. Манбаларга кўра, қиз вафот этган.

@insideruzbek


Табиий газ учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди. Аммо об-ҳавонинг совуқ келиши сабабли бу муддат бир ойга узайтирилди.

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм


@insideruzbek


Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

1 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ портлади.

Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ушбу манзилга етиб бориб, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлганини аниқлаган.

Ёнғин ўчирилган, 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.

ФВБ хабарига кўра, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урунган. Газ портлаб, ёнғин юз бергач, ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлган.

@insideruzbek


Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди. У бунгача Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган эди.

Дониёр домла Икромов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. У Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган эди.

@insideruzbek


Forward from: texnomart
🤫 Hurmatli erkaklar, gap bor...

8-martga originalroq sovg'a izlayapiz-a? Siz uchun mehr bilan tanlangan texnikalarga SUPER chegirmalar berdik!

*Siz ayolingizni o'ylang, biz sizni o'ylaymiz😁

***

🤫 Дорогие мужчины, есть разговор...

Ищете более оригинальный подарок на 8 марта? Мы подобрали вам товары с СУПЕР скидками и подобрали их с любовью специально для вас!

*Позабодьтесь о своей женщине, а мы позаботимся о вашем кармане😁

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимини қўлга олди

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@insideruzbek


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп ва Зеленский оқ уйда жанжаллашиб қолишди

45 дақиқа давом этган учрашув якунида Зеленский, Трамп ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ўртасида даҳанаки жанжал келиб чиқди. Учрашув видеосига кўра, Вэнс Зеленскийни Украина президенти АҚШ ва Трампга ҳурматсизлик қилаётганликда айблаган. «Жаноб президент, ҳурмат билан. Менимча, Овал кабинетга келиб, Америка нашрлари қаршисида сўроқ қилмоқчи бўлганингиз ҳурматсизликдир», — деди АҚШ вице-президенти.

Зеленский эътироз билдирмоқчи бўлганида, Трамп шундай деди: «Сизнинг ҳолатингиз яхши эмас. Ҳозир сизларда кузир йўқ... Сиз миллионлаб одамларнинг ҳаёти билан ўйнашяпсиз... Сиз учинчи жаҳон уруши билан ўйнашяпсиз», — деган Трамп.

«Сиз мамлакатимизга ҳурматсизлик қиляпсиз», — деди Трамп Зеленскийга. АҚШ президенти Зеленскийнинг «Америка нимани ҳис қилишини айтиш»га ҳаққи йўқлигини таъкидлади. «Сиз уруш бошланганидан бери ноқулай шароитдасиз», — деди АҚШ президенти. «Миннатдор бўлишингиз керак. Одамлар ўлмоқда, сизларда ҳарбийлар етишмаяпти. Мен ўт очишни тўхтатишни хоҳлайман ёки хоҳламайман, деб айта олмайсиз», — деб қўшимча қилган Трамп.

Баҳс давомида Трамп Украина Россия-Украина урушини ҳал қилишга рози бўлиши кераклигини айтди. «АҚШсиз ҳам куч позициясидан ҳаракат қила оласизми? Одамларингиз довюрак. Ёки биз бу келишувни амалга оширамиз. Ёки сиз келишувдан чиқасиз. Оғир бўлишини, қийин бўлишини тушунаман. Лекин қўлингизда кузир йўқ. Биз келишувни имзолаганимизда, сиз энг яхши ҳолатда бўласиз. Лекин миннатдорчилик билдириш керак. Сиз эса бундай қилмаяпсиз. Бу унчалик яхши эмас. Бу сиз томондан унчалик яхши эмас», — деди Трамп Зеленскийга.

@insideruzbek


Рамазон ойи муборак бўлсин!

@insideruzbek


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келаётгани билан табриклади. У мамлакатдаги «тинч ва фаровон ҳаётни, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш» бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлишини таъкидлади.

@insideruzbek


Forward from: Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Shaxsni tasdiqlash nima degani? | Shaxsini tasdiqlamagan akkaunt uchun qanday xavflar bor?

▶️ https://youtu.be/KZAtNU9L98w

🌐 @finlituzb 🌐 @finlituzb_ru 🌐 @cert_cbu


Такси ҳайдовчилари учун яхши янгилик

Энди ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб яна “нол”дан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.

Бундан ташқари, такси ҳайдовчилари даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.

Мазкур таклиф қабул қилиниб, қонунчиликка киритилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@insideruzbek


Ахборот уруши давридамиз

Ушбу даврда қайси хабар рост, қайси бири ёлғон, қайси манба ишончи, қайсиниси эса ёлғон хабарларга тўлганини аниқлаш жуда қийин. Бу масалада биз сизга ёрдам бермоқчимиз.

UZ24.uz нашри ҳамма учун муҳим ва ишончли хабарлар беришда синовдан ўтган нашр ҳисобланади. Нашр ҳар доим бўлар-бўлмас хабарлар билан билдиришномаларингизни тўлдирмайди. Фақат муҳим аҳамиятга эга ва фойдали бўлган ахборот улашади.

Ишончли манбага эга бўлиш ва ёлғон ахборотдан сақланиш учун UZ24.uz нашрининг Телеграм каналига обуна бўлиб қўйинг — @uz24uzb


Ким Чен Ин ядровий қуролларни тўлиқ жанговар шайликда ушлаб туришга чақирди

КХДР етакчиси бу давлат суверенитети ва хавфсизлигини ишончли ядровий қалқон билан ҳимоя қилишни кафолатлашини айтди.

@insideruzbek


Телеграм фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотни «сотиш» ниятида

Контакт маълумотларида унинг қайси давлатда, қачон телеграмдан рўйхатдан ўтганигача маълумотлар кўриниб туриши мумкин бўлади.

@insideruzbek


Закот, фитр ва фидя миқдорлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@insideruzbek


Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод!

Феврал ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ҳусановдан ташқари Эрлинг Ҳоланд ва Йошко Гвардиол номзоди ҳам кўрсатилган.

Oвоз бериш
Юқоридаги ҳавола орқали овоз бериш мумкин.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@insideruzbek

20 last posts shown.