...
ХУДО БЕРСИН ...
Молу мулк бевафо соҳибига ҳам,
Сулаймон давлати кўринади кам.
Шукр қил Яратган бермасидан ғам,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.
Кетди қанча бойлар, ўтдилар ғани,
Осмон ҳамон ўша, устуни қани?
Кўрмаганнинг ёмон бўлар кўргани,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.
Насиб қилса келар Шому Ироқдан,
Насиб этмас кетар қошу қовоқдан.
Молу бахт излама асло йироқдан,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор.
Бойлигинг шу эрур – юрсанг саломат,
Нафсингга қул бўлиб қолмагин фақат.
Фақат бир Ўзидан сўрагин омад,
Берса Худо берсин, бошқаси бекор ...!!
@Musilmonizm