икки хил ранг қоришмасида жилваланаётган қиз
суратига қараб елка қисди.
- Анниқ жавоб беринг бу менга жудаям
зарур.
- Оддий қизда. Кўзлари қандайдир маюс экан.
- Қарашлари вахшийми?
- Қанақа вахший?! Маюс, ғамгин экан
деябман.
- Қотилга ўхшайдими?
- Қотил?! Ками нима бало сен психологияда
қандай телба бўлишни ўргаябсанми?
- Йўқ албатта! - қиз қовоғини бир уйиб акасига
қаради - Бу қиз 4 йил аввал қотиллик қилгани
учун қамалган. Лекин бу ерда нимадир
бошқача. Биласизми унинг ўзи қотиллик
қилганини тегишли жойга бориб тан олган. Унинг
ўтмиши тоза аввал бирон бир ҳуқуқбузарлик
учун шунчаки огоҳлантириш ҳам олмаган.
Ҳеч қандай жиноий тўда билан алоқаси йўқ.
Оддийгина оиланинг ёлғиз фарзанди. Ўқимишли
дея олмайману лекин ўзига яраша билими
бор. Жаҳон тилларига икки йил имтиҳон топширган,
контракт асосида ўқишга ҳам қабул қилинган,
лекин оилавий шароити тоғри келмагани учун
ўқишдан бош тортган. Тўрт йил олдин нимадир
бўлган-у оддийгина қиз қотиллик қилиб қўйган.
- Қандай қотиллик?
- Заҳарлаш. Еттита йигитни заҳарлаб ўлдирган.
- Сабаб?
- Айнан ўша сабаб йўқда менда. Шунингучун ўйланиб ўтирибман.
- Тажовузчи? - йигит қошларини чимириб
синглисига савол нигоҳида қаради.
- Бўлиши мумкин...
- Мумкин эмас бу анниқ!
- Яъни - Камила акасига тўлиқроқ гапириб
беришини ишора қилди.
- Яхшилаб фикрла, оддийгина қиз нега бирдан
қотиллик қилди? Яна ҳаммаси йигит киши. Мен
жавоб, шу йигитларнинг бир-бирлари билан анниқ
алоқаси бўлган!
Қиз ҳаттоки аввал ҳеч қандай қонун-қоидани
ҳам бузмаган экан. Оддийгина оиланинг қизи
бўлса... Уни устига қотиллик қилиш сабаби ҳам
сир тутилган. Бундан келиб чиқадики қиз
ниманидир яширишга урунган. Балки у ўз
наздидаги шармандагарчиликни оммага
билдиришни истамагандир. Шундоқ ҳам
йўқотилган номусини ҳимоя қилишга
урунган. Яна сир тутишига туртки бўлган
нарса ота-онаси сабаб бўлиши мумкин...
- Тўғри. Ота-онаси қизининг жиноятчи
эканлигини билишгач вос кечган эмиш -
Камила бошини чайқаб қўйди.
- Демак ота-онаси ҳам асл ҳақиқатдан
бехабар. Бу ҳам тахминимни тасдиқлайди...
Тажавузга учраган аёллар мийясида
бузилишлар пайдо бўлади. Кучли депрессияга
тушиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш ёкида
аксинча қасоскорга айланиш ва ҳаказолар.
Ўзинг аёллар психикасини мендан яхшироқ
тушунасанку.
- Акооо... - акаси гапини якунлагач Камилачиройли кўзларини пир-пиратиб аласига юзланди. - Бу оҳангинг менга негадир
ёқмаяпти...яна кўзингни пирпиратишни ҳам вас қил. Айтиб қўяй мен таътилдаман! - Акажоним илтимос... Ахир шунча нарсани била туриб уни шу ҳолича қолдириб кетолмаймиз. - Таътилдаман. Уни устига менга қизнинг розилиги керак. У истамаса мен унга адвокатлик қила олмайман. У буни анниқ ҳохламайди. - Мен кўндираман. -Уруниб кўр - йигит ўрнидан туриб Камиладан узоқлашди - лекин мен барибир таътилдаман. - Сизни қандай кўндиришни биламан - Камила акаси чиқиб кетган эшикка қараганча пичирлади - лекин бу опани кўндириш анча мушкул бўлиши анниқ. Камила бир неча кундан бери Нафосатдан гап олишга урунаяпти. Лекин буни ҳеч уддасидан чиқа олмаяпти. Қиз акаси айтган ҳақиқатга яқин таҳминларни Нафосатнинг ўзидан эшитишни, Нафосатнинг ўзи қора ўтмишини айтиб беришини кутаётганди. Аммо ҳеч қандай натижа йўқ. Нафосат ҳар куни бир ҳил аҳволда ташқи дунёдан узилиб қолгандек, ўша севимли жойи бўлмиш панжарали дераза ёнида қилт этмай ўтиради. Камиланинг гапларига зиғирча ҳам эътибор қаратмайди. Ўз қобиғига ўралиб олганча ўз дунёсида яшайди. - Бунақаси кетмайди Нафосат хоним. Мен бу жумбоқнинг тагига албатта етаман.