Депрессия. Бахтли бўлишнинг икки йўли бор: реал ҳолатни яхшилаш ва кутувни камайтириш керак.
Джоди Пиколт
“Ўн икки дақиқа”
———
Ижтимоий тармоқ депрессияси сизни ўзингизни бахтсиз ҳис қилишингиздаги асосий сабаб ҳисобланади.
Бу одамларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши билан боғлиқ равишда пайдо бўладиган психологик ҳолат бўлиб, у депрессия, ўзини яккаланган ҳис қилиш, камбағаллик ҳисси ва ўз қийматини паст баҳолаш каби ҳолатлар билан тавсифланади.
Идеаллаштирилган ҳаётни кўриш: Ижтимоий тармоқларда кўпчилик ўзининг энг яхши лаҳзаларини кўрсатади, бу эса бошқаларда ўз ҳаётини бошқаларники билан солиштириб, камчиликлар ҳиссини пайдо қилади.
“ФОМО” (Fear of Missing Out):Одамларда ижтимоий ҳаётда орқада қолиш ёки муҳим воқеалардан четда қолиш қўрқуви пайдо бўлади.
Қийматсизлик ҳисси:Лайклар, кузатувчилар сони ва бошқа кўрсаткичлар ўз-ўзини баҳолашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўтказилган вақт:Ижтимоий тармоқларда кўп вақт сарф қилиш кундалик ҳаётдаги вазифаларни бажаришни кечиктириши ёки самарадорликни пасайтириши мумкин, бу эса стресс ва ноқулайликка олиб келади.
Кибербуллинг:Тармоқларда таҳқир ёки танқидга учраш одамларда депрессия белгиларини кучайтиради.
———
Айнан мана шу ҳолат реал ҳаёт билан кутувларнинг чегарасини бузиб ташлайди.
@bektoshkhatamov