Ҳусниддин Мирзалиев


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...

Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбеклар нима дейди?

Дин ҳақида: - Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!

Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.

Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.

Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.

Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).

СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..

Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.

Америка ҳақида: - Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.

Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.

Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.

Газеталар ҳақида: - Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.

Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг интернетда сайти бор.

Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.

Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Навбатдаги тонгни ҳам оттириб олдик. Ҳамма жой-жойини эгаллаб улгурган бўлса, ишни бошладик бўмаса!😅

Байроғимиз доими хилпираб турсин!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан. Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар. Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди. Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Баъзида телеграм каналлар каментарияларида йигитти гуллари чиқиб қоладию. Мен бир, мен икки деган. Шундайлардан бирига каментда ҳозир қуйидаги жавобни ёздим, сенсираб:

"Спор ўйнайман, соғлом бўлган йигирмага кирмаган бир шимилдириқсан. Йигирмадан ўтган бўсанг, миянгни қайсидир функцияси нотўғри ишлайди. Ёшликдаги тепки ёки бош ёрилиши асоратлари бўлиши мумкин."

Ишанинг узооқ ўйланиб турди, жавоб беришга. Кейин бермай ҳам қўя қолди. Нимадир дей деса ёзганларим тушяптида унга. Каментда шунақа нарсалар ёзманглар, вазиятга қандайдир фикр бўлмаса, бу ҳаммага дундуклигингни кўрсатишинг шарт дегани эмас. Унақамасда энди бро, вашше қанақа бро. Сенларни бро дейишгаям ўйланади одам. Блинчик деса бўлади ома, салга йиртилиб кетадиган...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ҳайрон бўлманг, манфаатлар тўқнашадиган замонларда яшаяпсиз. Кимдир сизга нимадир қарз ёки мажбур жойи йўқ. Буни тўғри қабул қилиш лозим. Муомиласи ўзгарган бўлса, фикрлаб кўринг балким олдингидек фойдангиз тегмай қолгандир. Ҳеч кимга қаттиқ ишониб, ўрганиб ҳам қолманг. Сотворади ярим чақага, ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бекор маззаиз қочиб ўтираверасиз, ниме унақа бўлди экана деб...

Ўшанчун ҳар эҳтимолга қарши гитара чалишни ҳам ўрганиб қўяверинг, жаа қийнаб юборишса гитара деворасизда...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! 
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...

Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг... 
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ Жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...

Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда...
Шу озгина ҳаётни дўзаҳга айлантирмай, чиройли яшанг... 

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Шунча йиллардан бери телеграмда ижод қиламиз. Озми-кўпми танишлар орттирдик. Яқин-яқингача телеграм бизнеси қанчалик зўр эканлигини яқинларимга куйиб-пишиб тушунтиришга урундим. Орадан бир муддат ўтгач, бу нарсалар бекор вақт кетказишдан бошқаси эмаслигига ақлим етди, ўппа ўзимга қойил. Чунки Бу ишга ҳозирги пул қадри билан ҳисоблаганда яхшигина(15-20 минг, ўртача) сармоя киритиш лозим. Уйлаб қарасам, атрофимдаги дўстларим ҳам, қариндошларим ҳам ўрта қатлам ҳисобланади. Яъни, маълум бир касб билан қайсидир ташкилотларда ишлашади. Тўғри, ойликка ишлайдиган одам кўз ўнгида тепадаги қавс ичидаги пуллар, бу топиб бўлмайдиган пуллардек кўринади. Албатта қийин, хатто ўзимдаям шунча пул йўқ ҳозир. Лекин ўша пулни қандайдир бизнесга тикмасангиз, молиялаштирмасангиз, умрингизни гуллаган, кучга тўлган вақтларини бой беришингиз, ўзингизни бегона ликопчада ўтиргандай ҳис қилиб ўтишингиз мумкин. Керак бўлса белингиздан қувват кетганича. Қувват кетганида эса сизни ўрнингизни фарзандларингиз эгаллашади. Чунки ўзингиз ёшлик даврида қилмаган таваккалингизни фарзандингизга қилдирармидингиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, танлов ҳуқуқи доим бор.


Албатта, сизга қариганда нафақа беришади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кеча шаҳримиздаги поликлиникага ишим тушиб, шифокор қабулига бордим. Хонада уч киши ўтирибмиз, шифокор, хамшира ва мен. Текшириб, суҳбат қуриб бўлгач, менга шифохонада даволанишимга йўлланма ёзиб бериши керак эди. Қарасам шифокорни сал кайфияти йўқ. Ака дедим, бир обед қиберай сизларга ёрдамиз учун. Шифокор ва ҳамшира бир-бирига маъноли қарашди. Фақат бир муаммо, нақт пулим йўқ, карта берсалариз клик қибераман дедим. Мана шу вазиятда ҳамширанинг олтин сўзлари шифокорни маставасига қатиқ бўлди. Ҳамшира бирдан менга маъноли боқиб, фақат мени картамга ўтказасизда, шифокорни кредитлари бор, босиб қолади деб берса денг. Бизни икки дақиқага ҳоли қолдира оласизми ака, деб берди шифокор. Ўзи кетмоқчи бўлиб тургандима. Ҳамширага бурилиб, карта рақамизи семес қилиб юбориб қўйинга дедиму...

Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Эрталабдан телеграмни қуйидаги хабар тарқалмоқда:

Ўзбекистонда тақиқланган фалон фильм бир неча йўналишларда оскарни қўлга киритди. Нимага у фильм тақиқланган десангиз, у бизни миллатимизни обрўсини тушуради. Бизни дунёга 180 градус тескари гавдалантиради.

Бизи думбул админлар эса фақат форвардни ўйлаш билан бандлар. Газини бос Жамшид, дунё миқёсида бизни ерга уришларига ўз ҳиссангни қўш. Сенга ахир кўпроқ пиар керак, ёмон хабар тез тарқайди дейишадию. Одаминг кўпаяди, Ватанни қўявер!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Жигарлар бу қишга айтамизми баҳор кеганини ё юрўрсинми машинақиб одамларни алдаб...Бағи тўйдан кейинги хинага ўхшаб қомаяптими мободога? Майли сўнги қорлардан бири муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Акалар-опалар илтимос гугл ёки ютубда тайёр турган нарсани сўраб ёзманглар личкага илтимос. Гуглни ақли етмайдиган ишлар билан шуғулланаманда кўпинча. Ашинчун бир уруниб кўрингда, ўхшамаса сўрайсиза, тани жониз соғ бўсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Телеграм ҳам ажойибда. Соат 03:00 да уйғонсам, бугун икки нафар контактингни туғилган куни экан деб чиқиб турибди. Очиб кўрсам, Дима мойка ва Дима мойка 2 турибди. Мойкачи боланиям икта номерини сақлаб қўйган ўзимга қойил дедим. Сахарлик қиламан деб уйғонганлар, барча ўйлаган ниятларига етишиб юришсин, омин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Биринчи кундан келишволайлик. Агар қандайдир зарарли одатлариз бўлсаю, ичизда қачондир ташайман деб юрган бўлсангиз, ҳозир фурсат. Рўза тутиб, шу орқали нафсни жиловласангиз хўп-хўп, мободо ўхшамай қолса кейинги рамазонга қолиб кетади. Бу дегани яна бир йил кетди дегани қулағини ушлаб. Ўзи бошқа йўқотадиган вақт ҳам қомади уже. Ана ташайман, мана ташайман. Янги йилдан, баҳор келса, мустақилликдан деб куйдирдиз ома...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Рамазонни баракаси бу йил анча сезилди, сахарликка бу йил нақт беш киши уйғонибмиз. Янги аср умматлариям қўшилишяпти сафимизга, пайзимизи берсина?!

Барчага Рамазон муборак азизлар!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Узунқулоқ маълумотларга қаранганда Трамп тоғани сурати туширилган 250 долларлик пуллар чоп этилиши мумкин экан.

Тоға, қимаганиз битта шу балет тушмаганиз қолди, бўлдида энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


30 ТА ЭРКАК КУЧИНИ БЕРАДИ!

Машҳур уролог қадимги жинсий қувват оширувчи восита ҳозирги замонавий препаратлардан 30 баробар кучли эканлигини айтиб берди, уни номини эшитиб ҳайрон қоласиз...

Батафсил: Шу ерда кўк ёзувли линк туради, одатда.😄

Шунақа реклама жойлаётганлар. Ха соққа экан деб, любой нарсани реклама қиб кетаверманглар. Ўттизта эркакни кучимиш, от бўб кетинг, ит бўб кетинг деган текстлардан клиент кемай қўйдими дейман, а лаббай?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Келгуси беш йил ичида олий маълумот талаб қилмайдиган касблар энг талабгор бўлади - Superjob
Энг оммабоп мутахассисликлари қаторига қурувчилар, сотувчилар, юк машинаси ҳайдовчилари, ҳамширалар, курьерлар ва бошқа ишчи касблар киради.

Блогерлардаям олий бўмайдия кўпинча, дейманда энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ахлоқингиз билан қалбларда(н) қолурсиз!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev




Бир талаба укамиз ёзибди. Телеграмда тил ўргатадиган канал админи экан. Ойига неч пулдир ишларкан рекламадан. Бизи йўналишга ўтмоқчи эканлигини айтди. Бир икки маслахат бердим, йўналиш унга мақул келди. Бир кўришиб гаплашиш керак эканда ака. Ҳовли қаерда деб сўради, Олмалиқда дедим. Тошкентдан 70 км лик йўл узоқлик масофада. Ака мен Тошкентда ўқийман студентман, вақтиз бўганда кесаиз, айтсаиз кўришамиз деб қолди. Шунча маслахат бериб, яна у билан кўришишга пойтахтга боришим керак экан. Менга сен билан учрашиш кайф бермайди, дедим охири. Ука Олмалиққа келасан, бирор жойда ўтириб, овқатланиб, икки соат суҳбат учун 200$ тўлайсан, деб бердим. Шунча вақт текинга ўргатганларимни 30 фоизи ўзини оқласа оқлади, бўмаса йўқ. Ўзим каналини тозалаб, сифатини ошириб, бирга ишлаб келганлар, зўр бўб кетгандан кейин реклама нархини оширсак қандай бўларкан ака, деб берган қандлариям топилди орада. Ўзи бир умр текинга жойлаб турсанг ҳам кам. Шунақалардан кейин одам ҳар бир сўзинга пул олгинг кеб қоларкан, эссиз шунча вақт, меҳнат, асаб...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

20 last posts shown.